19.04.2018

ДАЪВО ТАЛАБЛАРИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛМАДИ

Газетамизнинг 8 февраль сонида чоп этилган «Масъулиятсизлик муаммоларни келтириб чиқаради, одамларни овора қилади, жамиятга зиён етказади» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда «Ўзбеккино» миллий агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бўлими билан «Хоразм вилоят кинофонди» давлат унитар корхонаси ўртасида вужудга келган можарога икки йилдан буён ечим топилмаётгани, бу масала фуқаролик ишлари бўйича судларда қайта-қайта кўрилаётгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган эди.

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судидан келган жавоб хатида қуйидагилар маълум қилинади:

«Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2017 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Рахимов Руслан Рустамович, Юлдашев Атабек, Атажанов Умид Камилжанович, Жуманиязова Зулфия Ходжаниязовналарнинг жавобгар «Ўзбеккино» миллий агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бўлими, шерик жавобгар ТИФ Миллий банк Урганч бўлимига нисбатан «мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш ҳақида»ги даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.

Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар «Ўзбеккино» миллий агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бўлими апелляция тартибида шикоят келтириб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 20 июндаги ажрими билан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 20 июндаги ажримига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан протест келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 8 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 20 июндаги ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юборилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 13 февралдаги ажрими билан даъвогар Рахимов Руслан Рустамович, Юлдашев Атабек, Атажанов Умид Камилжанович, Жуманиязова Зулфия Ходжаниязовналарнинг жавобгар «Ўзбеккино» миллий агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бўлими, шерик жавобгар ТИФ Миллий банк Урганч бўлимига нисбатан «мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2017 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилинган.

Даъвогарлар Рахимов Руслан Рустамович, Юлдашев Атабек, Атажанов Умид Камилжанович, Жуманиязова Зулфия Ходжаниязовналарнинг жавобгар «Ўзбеккино» миллий агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бўлими, шерик жавобгар ТИФ Миллий банк Урганч бўлимига нисбатан «мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи, адвокат харажатларини ундириш ҳақида»ги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш бўйича янги ҳал қилув қарори чиқарилган.

Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Даъво аризасидаги Элбек Отажоновнинг имзосини қалбакилаштиришга алоқадор шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилиб, Хоразм вилоят прокуратурасига юборилган.



Вилоят суди раиси

Ж.Нафасов».



DB query error.
Please try later.