Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
11.03.2018

ЭРТА НИКОҲЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНЯПТИМИ?..

Фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан мат­буот анжумани ўтказилди. Тадбирда маҳалла инс­титутини халқчил тузилмага айлантириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

— Президентимизнинг «Маҳалла инс­титутини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида бир қатор ишлар амалга оширилди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раиси ўринбосари Азим Мирзажонов. — Хусусан, фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштиришга оид 16 норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шунча чора-тадбир режаси ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинди. Шунингдек, бугунги кунда 6 норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 4 чора-тадбир режаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 10 меморандум, 2 битим, 8 қўшма қарор имзоланди. Айни пайтда эса 6 меморандум имзоланиш арафасида. Маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 6 миллиондан ортиқ хонадонда мулоқотлар ўтказилди. Натижада 29 минг оиладаги турли низолар, 35 мингдан зиёд ажримлар, 1400 дан кўпроқ эрта никоҳ ҳолатларининг олди олинди. Ўтган йили яраштириш комиссияларига 85708 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 57448 таси эр-хотин, 11142 таси қариндошлар, 11261 эса қўни-қўшнилар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликларга оиддир. Комиссия аралашуви ва олиб борилган тадбирлар туфайли 42837 оиладаги муносабатлар яхшиланишига эришилган.

Шунингдек, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 24762 нафар фуқаро учун жами 8 миллиард 410 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтган давр мобайнида 1200 дан ортиқ меҳнат ярмаркаси ташкил этилган.

Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари аҳоли орасида кенг муҳокама қилиниши, сайёр судларда очиқ кўриб чиқилиши натижасида жиноятчилик камайишига эришиляпти.

Бизга фуқароларимиз томонидан келиб тушаётган шикоят ва аризаларни таҳлил қилиш жараёнида шу нарса аниқ бўлдики, уларнинг қарийб 5 фоизи айнан маҳалла раисларининг ишидан норози бўлиб ёзилган мурожаатлардир. Бундай мурожаатлар асосан, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан келиб тушмоқда. Ўрганиш жараёнида маҳалла раисининг айби борлиги ўз тасдиғини топадиган бўлса, у эгаллаб турган лавозимидан озод этилади. Айби оғирроқ бўладиган бўлса, жиноий жавобгарликка тортиш чоралари ҳам кўрилади.

Тадбирда фуқаролар йиғинларида аҳоли ва оилалар ҳисобини юритиш, ижтимоий-маънавий муҳитни таҳлил этиш мақсадида «Хонадон дафтари», «Маҳалла паспорти»ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш режалаштирилаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Ташкилотчилар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.