Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
27.02.2018

ПОЙТАХТДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ БОШЛАНДИ

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни тараннум этиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими 23 февраль куни 2018 йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш тўғрисидаги фармойишга имзо чекди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинганидек, фармойиш билан 24-25 февраль, 3-4, 10-11 март кунлари «Озодалик кунлари» деб ҳам эълон қилинди. Ойликни ўтказиш бўйича шаҳар ва туманлар миқёсида ишчи гуруҳлар тузилиб, Наврўз байрами арафасида пойтахтимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Фармойишга мувофиқ ишчи гуруҳлар шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши, ҳокимлик ­тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабрис­тонлар, ариқлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш ишларида фаол қатнашади. Шунингдек, гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилади, бўш ҳудудларда боғлар барпо этилади, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш ишлари бажарилади.

Ойлик доирасида ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионер ва ногиронлар, ёлғиз қарияларни ижтимоий ҳимоялаш, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

«Махсустранс» ДУК ҳамда туман ҳокимликлари ободонлаштириш ишлари жараёнида тўпланган чиқиндилар белгиланган жойларга олиб борилишини таъминлайди.

Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази маҳалла ва мавзеларда, таълим муассасалари, жамоат транспорти, бозорлар, умумий овқатланиш шo­хоб­чалари, сув тармоқларида санитария қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.

 

Инобат АҲАТОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.