Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.02.2018

СИЗДА ҚАНДАЙ ТАКЛИФ БОР?

Бугун мамлакатимизда улуғ ниятлар билан амалга оширилаётган тарихий ислоҳотлар халқимизни чинакамига тўлқинлантирмоқда, мамнун этмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида олиб борилаётган бу ишлар тараққиётимизни тезлаштириб, янги босқичга олиб чиқмоқда. Ўзбекистондаги бундай очиқ, шаффоф сиё­сатни, бағрикенгликни, инсонни улуғлаш бўйича қиёси йўқ ислоҳотларни хорижий давлат раҳбарлари, арбоблари ҳам эътироф этмоқда.

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2018 йилда қабул қилинган Давлат дастурида марра янада баланд олинди, ўткир муаммолар ечимига, халқимиз манфаатига хизмат қиладиган улкан вазифалар аниқ белгилаб берилди. Бугун улар ижросига ғайрат-шижоат билан киришилди.

Аммо ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган, кўпчилигимизни ташвишга солаётган камчилик ва муаммолар бор, албатта. Ўз юрти, халқи, келажагини ўйлаган киши уларга бефарқ қарай олмаслиги табиий. Барчамиз бирдек жон койитсак, менинг меҳнатим, таклифларим Ватаним учун зарур, деган туйғу билан яшасак, камчилик ва хатолар барҳам топади, ташаббуслар кўпаяди, ислоҳотлар самараси, қудрати ошади.

«Менда таклиф бор!» деб номланган янги рукн ҳам ушбу фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб ташкил этилмоқда. Бош­қача айтганда, биз барча ҳамюртларимизга, газетхонларимизга мурожаат қилмоқчимиз:

1. Катта орзу-ҳаваслар, эзгу ниятлар билан амалга оширилаётган ислоҳотларга нималар тўсиқ бўлмоқда? Уларни бартараф этиш бўйича қандай таклифларингиз бор?

2. Ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, янада тезлаштириш учун нима қилмоқ керак, деб ўйлайсиз?

Бу саволларга мутахассислар, олимларимиз, академикларимиз, партиямиз фаоллари, барча даражадаги депутатларимиз ва сенаторлардан, газетхонлардан таклиф кутамиз.

Албатта, таклифлар асосли, етти ўлчаб, бир кесилган бўлиши мақсадга мувофиқ. Сизнинг таклифларингиз соҳалар ривожига, мамлакатимиз тараққиётига, халқи­миз ҳаёти фаровонлигига хизмат қилади. Таклиф айтиш билан ­бугунги ислоҳотларда фаол қатнашган, ўз фуқаролик бурчимизга садоқатимизни намоён этган бўламиз.

Таклифлар газетамизда эълон қилиб борилади. Йил охирида энг яхши таклифлар муаллифлари газетамизда эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Марҳамат, Сизда қандай таклиф бор?

 

ИЗОҲ: Таклифлар муаллифининг исм-шарифи, иш жойи, лавозими ва телефон рақамлари албатта кўрсатилиши керак.

БИЗНИНГ МАНЗИЛ: 100000, Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй.

ЭЛЕКТРОН ПОЧТА: info@uzbekistonovozi.uz

ФАКС: (+99871) 233-65-45

МУРОЖААТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: (+99871) 233-81-97,

233-79-14, 233-06-83.



DB query error.
Please try later.