24.10.2017

«ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ»

илмий-маърифий журналининг навбатдаги сони (3 (75) нашрдан чиқди

Унда бугунги куннинг энг долзарб мавзуларига бағишланган мақолалар ёритилган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев­нинг «Катта куч, улкан салоҳиятни бирлаштириб» сарлавҳали мақоласида давлатимизнинг ёшлар сиёсати ҳақидаги таҳлилий фикр-мулоҳазалари ёритилган. Ўзбе­кис­тон ёшлар иттифоқини ташкил этишдан кўзланган мақсад, бугун ёшлар билан ишлашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари зиммасига қўйилаётган вазифалар аниқ мисоллар асосида қайд этилади. Ёшлар бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш механизмлари тўғрисида ҳам муҳим маълумотлар келтирилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиевнинг «Ўзбекистон касаба уюшмалари: Мақсадимиз ватан тараққиёти ва эл-юрт манфаатига хизмат қилиш» сарлавҳали мақоласи касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар таҳлилига бағишланган. Хусусан, меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари ўртасида имзоланаётган жамоа шартномаларининг ижтимоий таркибини кучайтириш ишлари қандай натижалар бераётгани тўғрисида фикр юритилади.

Шунингдек, касаба уюшмалари Федерациясининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими бўйича қилинаётган ишлар таҳлили билан ҳам танишиш мумкин.

Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори, профессор Музаффар Мамасиддиқовнинг «Конституциямиз — мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим кафолати» сарлавҳали мақоласида соҳада амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети «Ўзбекистон тарихи» кафедраси доценти, тарих фанлар номзоди Нодира ­Бобожонованинг «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши — кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омил» сарлавҳали мақоласида инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар таҳлил этилган.

Журналнинг ушбу сонидан жой олган бошқа мақолаларда ҳам ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий соҳалардаги бугунги ислоҳотлар ҳақида фикр юритилади.

 

Ўз мухбиримиз.



DB query error.
Please try later.