Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.02.2018

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Денов туманида хайрли ишлар амалга оширилмоқда

Барча ҳудудларда бўлгани каби Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ҳам аҳоли саломатлигини сақлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

— Марказий шифохонамиз ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган бўлиб, бугунги кун талабига жавоб беролмай қолганди, — дейди Денов туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Юнус Ўроқов. — Иситиш тизими, сув узатиш мосламалари ҳамда оқова сув қурилмаларида камчиликлар бор эди. Ўтган йили уч қаватли бино қайта таъмирланди. Натижада кардиология, эндокринология, асаб тизими, ички касалликлар ҳамда болалар бўлимларидаги тиббий хизматлар яхшиланди. Иккита сув насоси ўрнатилиб, ичимлик суви таъминотидаги камчиликлар бартараф қилинди. 34 қиш­лоқ врачлик пунктининг 30 таси тугатилиб, 16 та қишлоқ оилавий поликлиника ҳамда 8 тез тиббий ёрдам пункти ташкил қилингани аҳоли саломатлиги йўлида ташланган дадил қадам бўлди. Шунингдек, ўтган йили 4 миллиард 92 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган туманлараро перинатал марказнинг фойдаланишга топширилгани эса нафақат деновликлар, балки Олтинсой, Узун ва Сариосиё туманлари аҳолиси учун ҳам ўзига хос янгилик бўлди.

Бундан ташқари, аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида марказий шифохона ва қишлоқ оилавий поликлиникаларига 847597,0 сўмлик дори-дармон келтирилди. Муассасалар «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида 3 миллион 760 минг сўмлик ёки 192 турдаги компьютер томография, рақамли рентген, ультратовуш текшируви, видеогастроскоп каби асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи чоғида хусусий тиббиётни ислоҳ қилиш ва ривож­лантириш борасида зарур топшириқлар берди. Шу билан бир қаторда ўнга яқин муассасаларни қайта қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Бу эса олис қишлоқлар аҳолисига замонавий, юқори технологик ташхис қўйиш ва даволаш имкониятини яратади.

 — Тиббиётдаги ўзгаришлар аҳоли саломатлигига хизмат қилиши зарур, — дейди шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими бош­лиғи ­Шерали Қурбонов. — 2017 йилда 60 ўринга мўлжалланган бўлимнинг янги биноси иш бошлади. Қурилиш ва бунёдкорлик ишларига 4 миллиард 103 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Ҳукуматимиз томонидан деновликлар учун 21 та янги тез тиббий ёрдам санитар автомашинаси берилгани эса янада хайрли бўлди.

— Яқин-яқингача аҳолимиз шифо топиш учун вилоят маркази ёки Тошкент шаҳрига боришарди, — дейди «Нурли манзил» маҳалласида истиқомат қилувчи Улуғой Кулонова. — Бу талай қийинчилик­ларни келтириб чиқарган. Бугун барча бўғиндаги тиббий шароитлар кўнгилдагидек. Сўнгги русумдаги ускуналар, намунали хизмат, шифокорларнинг ширин муомаласидан кексаю ёш миннатдор. Шунингдек, ўтган йили туман тиббиёт бирлашмаси жамоасининг ташаббуси билан 11- ҳамда 15-қиш­лоқ оилавий поликлиникаларида сайёр жарроҳлик амалиёти ташкил қилинганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

 

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.