Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.02.2018

МЕТРО ҚЎЙЛИҚҚА БОРАДИ

«Ўзбекистон темир йўл­лари» акция­дорлик жамияти томонидан пойтахтимизда Сергели ва Юнусобод йўналишидаги метро қурилиши, шаҳримиз атрофидаги катта ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракат қиладиган ер усти метросининг қурилиши бў­йича брифинг ўтказилди.

— Узунлиги 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линиясини 2020 йилга қадар қуриб, фойдаланишга топшириш кўз­да тутилган, — дейди «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош­қаруви раиси ўринбосари, «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси раҳбари Ойбек Худойқулов. — Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Мазкур линия кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади. Ушбу йўналишда 6 бекат бўлади. Қизиқарли яна бир жиҳат, бекатлар 4 вагондан иборат метро поездига мўлжаллаб қурилади. Бекатларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.

Шунингдек, Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати 124,8 миллион АҚШ долларига тенгдир. Барпо этилаёт­ган янги йўлнинг узунлиги 2,93 километр бўлиб, унинг қурилиши 2019 йилда ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Бу объектга 100 дан зиёд малакали муҳандис ва ишчи, 40 га яқин махсус техникалар жалб этилган.

Учинчи лойиҳа — ер усти метро ҳалқа йўли қурилиши бўлиб, унинг умумий узунлиги 52,1 километрни ташкил этади. Ушбу йўналиш бўйича поездларнинг ўртача ҳаракат тезлиги соатига 60 километрга етади. Ҳалқа бўйлаб йўлни босиб ўтиш вақти 1 соат-у 10 дақиқа этиб белгиланган.

Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг «Дўст­лик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 8 бекатдан иборат қисми қурилади. Кейинчалик у «Олмазор», «Беруний», «Бодомзор» ҳамда «Тузел» бекатлари орқали яна «Дўстлик» бекатига туташади. Мазкур метро йўли Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтади.

Айни пайтгача бу ерда 47,5 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилди. Режага мувофиқ ушбу метро йўналишида 35 бекат қурилади.

Қурилиш жараёнига хорижий давлатлардаги илғор корхоналарнинг замонавий тех­­никалари олиб келинган.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.