18.07.2017

БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИДА

Ёзги таътил мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларида болалар дам олиш ва соғломлаштириш марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Тахтакўпир туманидаги 6-умумтаълим мактабида ташкил этилган «Атарал» болалар масканида 80 нафар ўқувчи кўнгилли ҳордиқ чиқармоқда.

— Марказимиздан 9 педагог ва 2 ҳамшира болаларнинг саломатлиги ҳамда вақтларини кўнгилли ўтказиши учун сафарбар қилинган, — дейди тарбиячи Дилфуза Хўжаниёзова. — Ўқувчилар бу ерда ташкил этилган расм чизиш, чет тилларини ўрганиш, мусиқа, рақс  ва спорт тўгараклари машғулотларида иштирок этишмоқда.

«Атарал» болалар дам олиш ва соғломлаштириш марказида ёз давомида 320 нафар ўқувчи дам олиши режалаштирилган.

 Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.