Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
05.12.2017

ПОЙТАХТДА ОЗОДАЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Ички ишлар бош бошқармасининг йўл хавфсизлиги, «Махсус­транс» ИЧБ ҳамда шаҳар ­Архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2017 йил 11 октябрда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинган «Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш майдонларида экология ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятига риоя қилиш ва шаҳар кўчаларини тоза сақлаш (ифлослантирилишининг олдини олиш) тўғрисида»ги фармойиш асосида амалга оширилгаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бу тадбирни ўтказишимиздан мақсад, пойтахтимиз аҳолиси учун янада кенг қулайликлар яратиш, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудлардаги транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, қурилиш маданиятига риоя қилиш ва шаҳар кўчалари ифлослантирилишининг олдини олишдан иборат, — дейди Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-­қизлар қўмитаси раиси Фарида ­Абдураҳимова. Шу билан биргаликда шаҳар ҳудудидаги қурилиш объектларида ишларни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назоратни мунтазам равишда олиб борилиши кўзда тутилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар пойтахтимизнинг барча ҳудудларида, айниқса, марказий кўчаларида қурилаётган йўл ва кўприклар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, янги турар-жой бинолари, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа қурилиш объектларини озода сақлаш, кўчалар ифлосланишининг олдини олиш бўйича ўз-фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Фармойишга кўра, қурилиш ҳудудларидан чиққан чиқиндиларни махсус транспорт воситаларида фақатгина чиқиндилар учун ажратилган жойларга олиб бориб ташлаш, кўчаларни ифлос қилиши мумкин бўлган юклар, қурилиш чиқиндилари, қум ва тупроқ фақат махсус жиҳозланган юк машиналарида намланган ҳолда ташилиши керак. Агар шу ҳолда ҳам кўчаларни ифлослантириш ҳолатлари содир этилса, бундай юк ортилган машиналар устини брезент билан ёпиш керак бўлади. Масъул шахс назорати остида кундалик равишда махсус белгиланган жойларда автотранспорт воситаларининг ғилдиракларини ювиб тозаланиши ташкил этилади.

Куз-қиш мавсумида қурилиш ҳудудига бириктирилган транспорт воситалари қатнайдиган кўчаларни хазондан, қор уюмлари, муз, чиқинди, лойдан тозалаш, зарур бўлиб қолган тақдирда кўчаларнинг қатнов қисмига ҳамда йўловчилар учун йўлакларга қум ва туз сепиш ишларини бажариш масъул шахслар томонидан назорат қилиб борилади.

Пойтахтимиз ҳудудидаги қурилиш объектларига қатнайдиган транспорт воситалари озодалигини назоратга олиш ҳамда мутасадди бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда ўрнатилган тартибда мунтазам равшда мақсадли рейдлар ўтказилиши, қоидабузарлик аниқланганда, қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.

Тадбирда фармойиш ижроси юзасидан мунтазам мониторинг олиб борилаётгани ва амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан маълумот берилди.

Тадбир якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Абдусалим МАҲМУДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: