28.11.2017

ЮК ВАГОНЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ҳар қандай давлатда транспорт тизими, хусусан, темир йўл транспорти муҳим ўрин тутади. Чунки транспорт ҳудудларни ҳудудлар, давлатларни давлатлар билан боғлайди, миллионлаб тонна юк ташилади. Айниқса, темир йўл транспорти энг хавфсиз транспорти тури ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугун бутун дунёда мазкур транспорт турига бўлган талаб ошиб бормоқда.

Мамлакатимизда темир йўл транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш, хавфсизлиги ва ишончлигини таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ҳамда Ички ишлар вазирлигининг буйруғига асосан Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси «GM Uzbekistan» ёпиқ акциядорлик жамияти маҳсулотларини кузатиш батальони ташкил этилди. Юк вагонларини кузатувчи батальон шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси «GM Uzbekistan» ёпиқ акциядорлик жамияти маҳсулотларини кузатиш батальони ходимларининг асосий вазифалари қўшни мамлакатлардан кириб келаётган автомобиль эҳтиёт қисм­лари, тайёр техникалар юкланган вагон-контейнерларни тайинланган манзилларга ўз вақтида бекаму-кўст етказиб бериш ҳисобланади. Уларнинг темир йўл транспортида ташилиши хавф­сизлигини таъминлаб, босқичма-бочқич ва узлуксиз қўриқлаб кузатилишини ташкиллаш­тришдан иборат.

«GM Uzbekistan» ЁАЖ маҳсулотларини кузатиш батальони Тошкент отряди шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами бўлиб, 507 юк поезди ва 5761 юк вагонлари, жумладан, «GM Uzbekistan» автомобиллари юкланган 753 вагон кузатилди. Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари юкланган 5008 вагон-контейнер белгиланган манзилларига етказиб берилди.

Тошкент отряди темир йўл станциялари ходимлари билан ҳамкорликда кузатиш учун қабул қилинадиган вагонларнинг сони, юк тури, унинг йўналишлари, бекатларга келиб-кетиш вақтларини олдиндан аниқлаб, хизмат олиб бормоқда.

Бундан ташқари, отряд шахсий таркиби ҳуқуқий билими ва жанговор тайёргарлигини янада ошириш борасида доимий равишда иш олиб борилмоқда.

Мақсад битта — темир йўл транспортида ташилаётган товар-моддий бойликларнинг бутлигини таъминлаб, тайинланган манзилларига ўз вақтида етказиб беришдир.

 

Нуридин ЖУМАБАЕВ,

Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш

бошқармаси «GM Uzbekistan» ЁАЖ маҳсулотларини

кузатиш батальони Тошкент отряди командири ўринбосари.



DB query error.
Please try later.