Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
11.04.2017

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ

Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, педагог-кадрлар билими ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори дастуриламал бўлмоқда.

Самарқанд вилоятидаги ­«Са­марқ­анд кўзмунчоғи» нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини 2013 йил январь ойида бошлаган. Айни вақтда 120 нафар кичкинтойни ўз бағрига олган муассасада рус ва инглиз тиллари, спорт, рақс, мусиқа йўналишларида тўгараклар фаолия­ти йўлга қўйилган. Табиат билан таништириш, қуриш-ясаш, ўқиш ва мактабга тайёрлаш маш­ғулотлари эркин ва қизиқарли тарзда ўтказилади. Эътиборлиси шундаки, замонавий қиёфага эга муассасада ёпиқ сув ҳавзаси, мусиқа зали, компьютер хонаси, чет тили кабинетлари, спорт заллари мавжуд. Шунингдек, болажонлар ҳаёти хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҳар бир гуруҳ хоналарида видеокамералар ўрнатилган. Муассасанинг кириш жойида катта монитор бўлиб, ота-оналар учун ўз фарзандлари нима билан бандлигини исталган вақтда кузатиш имконияти яратилган.

— Муассасамизда бола шахсини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади, — дейдимуассаса раҳбари Шуҳрат Жўраев. — Шу билан бирга, кичкинтойларимиз ўртасида турли кўрик-танловлар уюштириб келяпмиз. Унда болаларимиз қалби ва онгига миллий қадриятларимизни чуқур сингдириш ва уларга ҳурмат туйғусини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Муассасада таълим-тарбия­ ишлари ота-оналар хоҳишига кўра, рус тилида Л.Алмишева, Т.Шушарева каби маҳоратли тарбиячилар томонидан олиб борилади. Кичкинтойларга инг­лиз тилидан катта тажрибага эга Г.Мустафоева сабоқ беради. Ком­пьютер саводхонлигини эса ­К.Гиенко олиб боради. Машғулотлар «Болажон» дастури асосида малакали тарбия­чилар томонидан янги методлар ва технологияларни қўллаган ҳолда давлат талабларига мос тарзда ташкил этилган. Ҳар чорак якуни бўйича болаларнинг билим даражалари тарбиячилар томонидан таҳлил қилиб борилади.

Муассасада ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни»да ота-оналар тўлиқ ярим кунни шу ерда ўтказишади. Кун тартибидаги маш­ғулотларда қатнашади, болаларнинг овқатлантирилишини кузатади, тарбиячилардан керакли маслаҳатлар олишади, муассаса раҳбариятига ўзларини қизиқтирган саволларни беришади.

 

Абдусалим МАҲМУДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.