Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
16.03.2017

КИТОБ ЎҚИНГ, КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНГ...

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган «Китобхон талаба» кўрик-танловининг бош мақсади ушбу ғояга қаратилди

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида хорижий давлатга илк ташрифини Туркманистондан бошлади. Президентимиз Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга халқларимизнинг севимли шоири Махтумқулининг «Элингга бахш айла» деб номланган китобини совға қилди. Туркманистон Президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Президентимизга миннатдорлик билдирди...

Ахборот технологиялари, айниқса, интернетнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни тобора ортиб бораётган бир даврда уларни китоб ўқишга ундаш, даъват этиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Президентимизнинг Китоб чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш юзасидан эълон қилинган фармойишида китобхонлик анъаналарини давом эттириш, таълим муассасаларида кўрик-танловлар, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш белгиланган.

Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган «Китобхон талаба» кўрик-танловида ёшлар китоб мутолааси, тарғиботи, шахсий кутубхона яратиш каби йўналишларда ўзаро баҳслашишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий ғоя ва мафкура, Маънавият тарғибот марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган танловда шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, талаба-ёшлар иштирок этди.

— Ёшларнинг китоб ўқишига қараб, улар мансуб бўлган жамиятнинг келажаги қандай бўлишини бемалол башорат қилса бўлади, — де­й­ди Ўзбекистон Миллий университети проректори, доцент Давлат Жумабоев. — Ёшлари илмли бўлган мамлакатнинг барча соҳаларда ривожланишига, тараққий этишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Бугун китоб ва китобхонлик масаласи жуда ҳам долзарб аҳамиятга эга. Китобхон ёшлар сафини кенгайтириш, уларда китоб ўқиш иштиёқини уйғотиш учун турли йўл ва услублардан фойдаланишимиз зарур. Президентимиз томонидан китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоб маҳсулотлари чоп этиш ва уни тарқатиш тизимини такомиллаштиришга берилаётган алоҳида эътибор нафақат зиёлилар, балки бутун халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Бугунги танловни кузатиш давомида шунга амин бўлдимки, мамлакатимиз раҳбари илгари сураётган ғоялар ҳаётда ўз аксини топмоқда. Мухтасар айтганда, китоб ўқиш — ушбу кўрик-танловда қатнашган ва томошабин сифатида иштирок этган ҳар бир талабанинг асосий машғулотига айланишига ишонаман.

 Ушбу танловда иштирок этганимдан жуда ҳам бахтиёрман, — дейди ЎзМУ хорижий филология факультети талабаси Ойхон Эркинжонова. — Жалолиддин Румийнинг «Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил» деган байтини доим ёдимда сақлайман. Бу дегани қалб кўзга айланиши учун инсон мутолаа билан машғул бўлмоғи лозим.

 Бугунги тадбир давомида талабаларнинг адабиётга бўлган меҳри баланд эканига гувоҳ бўлдим, — дейди ЎзМУ журналистика факультети декани ўринбосари, доцент Рамзиддин Абдусатторов.  Уларнинг шеърларни ёд айтишини кўриб, тўғриси, қувониб кетдим. Тарих факультети талабаси Суҳроб Рўзиметовнинг маҳорати, саҳнада ўзини тутиши, билимдонлиги, зукколиги барчани тўлқинлантириб юборди. Демак, бундай тадбирлар ёшларнинг китобга бўлган интилишини янада ошириш билан бирга, янги истеъдодлар кашф қилинишига ҳам кўмак беради.

—      Курсдошларим орасида ўзининг шахсий кутубхонасини ташкил этганлар бор, — дейдиЎзМУ журналистика факультети талабаси Азизбек Рамазонов. — Буни кўпчиликка ўрнак қилиб кўрсатиш керак, деб ўйлайман. Биз ёшларни китоб ўқишга даъват этгани учун Президентимизга раҳмат айтаман.

 Танловда ғолиб бўлган талабаларга совғалар қаторида ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир дурдоналари бўлган китоблар ҳам туҳфа этилди, — дейди ЎзМУ журналистика факультети ўқитувчиси Равшан Омонов.  Ушбу китобхонлик баҳси ёшларнинг китоб ўқишга бўлган интилишларини янада кучайтиришга хизмат қилишига ишонаман...

...Тадбир тугагандан сўнг бугун отамнинг туғилган куни экани ёдимга тушди. Совға олиш ҳақида ўйлай бошладим. Китоб совға қиламан. Шу ният билан дўконга бордим. У ердан жаҳон адабиётининг йирик намояндаси Чингиз Айтматовнинг қиссалари жамланган китобни сотиб олдим.

 

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети II курс талабаси. 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: