14.03.2017

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Акциядорлик тижорат Халқ банки «Тадбиркорлик субъект­ларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг устувор вазифалари» мавзуида матбуот анжумани ўтказди.

— Президентимизнинг тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир фармони банкимиз зиммасига ҳам қатор вазифалар юклайди, — дейди Халқ банкининг кредит операциялари департаменти директори ўринбосари Дониёр Акрамов. — Шу боисдан банкимиз ходимлари ҳар бир хонадонга кириб, аҳолининг имконият ва шароитларини чуқур ўрганмоқда. Қолаверса, махсус буклет шаклидаги намунавий бизнес лойиҳалари ҳам тарқатилмоқда. Банкимизга республикамиздаги 1,5 миллионга яқин хонадон бириктирилган бўлиб, ҳозирги вақтгача 940 мингдан ортиқ хонадон ўрганилиб чиқилди. 138 мингдан зиёд хонадон эгалари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирди.

Айни пайтга қадар банк томонидан жами 20893 нафар фуқарога 134,2 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган. Лойиҳалар асосан чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил этишга қаратилган.

Бундан ташқари, ўтган йили 2806 нафар тадбиркор аёлга 164,5 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

Матбуот анжуманида банк томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар, келгусидаги асосий йўналишлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

 

Ўз мухбиримиз.



DB query error.
Please try later.