Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
12.01.2017

ИБРАТ МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛАДИ

Наманган вилоятининг Тўрақўр­ғон туманида барпо этиш режалаштирилган «Ибрат» мажмуасини лойи­ҳалаштириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур мажмуада музей (ичида кутубхона ва мутолаа хоналари, кўргазмалар зали), тиллар мактаби (160 ўқувчига мўлжалланган ўқув хоналари, спорт майдончалари), «Ибрат» боғи (фаввора, хиёбон, Ибрат ҳайкали) бўлади. Қурилиш ишлари шу йилнинг март ойида бошланади, мазкур мажмуа 2,2 гектар майдонни эгаллайди.

Маърифатпарвар бобомиз Исҳоқхон Тўра Ибрат 1862-1937 йилларда яшаб, ижод қилган. Қатағон қурбони бўлган бу зиёли инсон Фар­ғона водийсидаги илк босмахонага асос солган. Ибрат еттита чет тилини билган. Бир нечта дарс­ликлар ва китоблар яратган.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: