13.01.2021

ОДИЛ СУДЛОВ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Энди ҳамма гап судъянинг билими ва виждонига боғлиқ. Бу ҳақда гап кетганда Мамлакатимизда тўрт йилда суд мустақиллигини таъминлаш борасида тарихий ишлар амалга оширилди. Суд ишига аралашув, судга босим ўтказилишининг ҳар қандай кўринишига чек қўйилди. Президентимизнинг 2020 йил 7 декабридаги  “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони аҳамиятини алоҳида эътироф этиш керак. Мазкур ҳужжат судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳот янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

 Ушбу фармон талабига кўра одил судлов билан боғлиқ ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида бир қатор муҳим тартиблар белгиланди. Масалан, суд ҳокимияти мустақиллигни таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Судьялар Олий кенгаши раиси ҳар йил якуни бўйича шахсан Президентга ахборот бериши белгилаб қўйилди.

Албатта, шахсан Президентга ҳисоб бериш жуда катта масъулиятни талаб қилади. Яна бир тарафдан айни тартиб одил судловга аралашувнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олади. Қолаверса, судьяларнинг дахлсизлигини мустаҳкам ҳимоя қилади. Мулоҳаза қилиб кўрилса, қачонки судьянинг дахлсизлиги ҳар томонлама таъминланган бўлсагина суд идоралари том маънода адолат ва ҳақиқат қўрғонига айлана олади.

Шундай бўлсада, фармон билан Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши таркибидаги Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади. Бу ўз навбатида судьялар дахлсизлигини таъминлаш баробарида тизимда коррупция иллатига қарши  муросасиз курашишни таъминлайди. Чунки, бугунга қадар тизимда ички хавфсизликни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича бирор бир тузмилма йўқ эди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур фармон инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун деган тамоилнинг амалдаги яна бир исботидир.

 Санжар ИБОДОВ,

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича

Яккасарой туман суди судьяси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: