25.11.2020

КОРРУПЦИЯ ВА ЁШЛАР

— Мамлакатимизда кейинги йилларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишни таъминлашга қаратилган 15 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Асосий вазифа — мамлакатимиз аҳолисида коррупцияга қарши кураш кўникмасини шакллантириш, ёшларда ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз курашиш туйғусини тарбиялашга қаратилган.

 “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2019 йилда ўтказилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусидаги сўров натижаларига кўра, мамлакатимиз ёшлари ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, фуқароларнииг ҳуқуқий маданияти даражасини оширишни муҳим профилактик чора деб ҳисоблайди. Мазкур сўровда “Шахсан Сиз коррупция кўринишларига дуч келганмисиз?” деган саволга 18-19 ёшлилар гуруҳидаги респондентларнинг 22.6 фоизи «ҳа», деб жавоб берган.

Ёшлар ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги таклифларни билдирмоқчиман.

Биринчидан, давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг маънавият, яъни ёшлар ишлари бўйича ўринбосарларининг вазифа ва функциялари қаторига ёшлар ўртасида коррупция келиб чиқишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида тегишли-чора тадбирларни киритиш;

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмасида “Ёшлар ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш” бўлимини ташкил қилиш;

Учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали, ёшлар ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва уларда коррупцияга қарши курашиш туйғусини шакллантиришни давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаш.

Назира ТЎРАҚУЛОВА,

Тошкент давлат юридик  университети талабаси


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: