Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
28.10.2020

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

Барча маъмурий масканларда, ишлаб чиқариш, омбор ва ёрдамчи биноларнинг кўринадиган жойларида ёнғин ўчириш хизматининг телефон рақамлари кўсатилган йўриқнома ўрнатилиши шарт.

Барча муассасаларда буйруқ (фармойиш) асосида ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган тартиб ўрнатилиши керак. Унда хусусан қуйидаги кўрсатмалар бўлиши талаб этилади:

— чекиш учун махсус жой ажратилиши;

— бир вақтнинг ўзида сақланиши мумкин бўлган ёнувчи материалларнинг сақланиш жойи ва уларнинг миқдори;

— ёнувчи чиқинди ва иш куни тугаши билан электр ускуналарини электр тармоғидан узиб қўйиш тартиби;

— вақтинчалик очиқ оловдан фойдаланиш, пайвандлаш ёки бошқа турдаги ёнғин чиқиш хавфи бор ишларни бажариш тартиби ва вақти;

— иш куни тугугандан сўнг хоналарни кўздан кечириш ва эшикларни қулфлаш;

— ёнғин хавфсизлиги хизматчиларининг ҳаракати;

— ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома бериш, дарс ўтказиш тартиби ва вақт, тадбирларни ўтказишга жавобгар шахслар тайинланиши.

Бир вақтнинг ўзида қаватда 10 кишидан ортиқ одам бўладиган бино иншоотларида (яшаш уйларидан ташқари) ёнғин ҳақида хабар берадиган мослама ўрнатилиши, ёнғин вақтида бинони тарк этиш режаси ишлаб чиқилиб, кўринадиган жойга ўрнатилиши керак.

Аҳоли кўп йиғиладиган масканлар раҳбари (50 кишидан кўп) ёнғин вақтида бинони тарк этиш чизмали режаси билан биргаликда хизматчиларнинг тез бинони тарк этишига кўмаклашадиган йўриқнома ишлаб чиқишлари ҳамда ишга жалб этилган барча хизматчилар иштирокида ушбу йўриқнома бўйича камида ярим йилда бир маротаба амалий машғулот ўтказишлари керак.

Тунги вақтда аҳоли кўп бўладиган масканларда (касалхоналар, болалар боғчалари, мактаб-интернатлар ва бошқалар) йўриқнома икки хил турдаги — кундузги ва тунги вариантда бўлиши керак.

Масканларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда фуқаролар қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

— уйларда, хизмат жойларида амалдаги қонунларга асосан тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларида, меъёрларида, стандартларда белгиланган ёнғинга қарши тартибларга риоя этишлари;

— содир бўлган ёнғин ҳақида ёнғин ўчириш қисмларига хабар беришлари ва иложи борича одамларни, жиҳозларни қутқариш ва ёнғинни бартараф этиш чораларини кўришлари керак.

Ишга қабул қилинувчи ҳар бир ходим ва ишчи (вақтинчалик ишга қабул қилинувчилар ҳам) ёнғин хавфсизлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бўлинмасидан бирламчи йўриқдан ўтганларидан сўнг ишни бошлашлари лозим.

Маъмурий бинони ёнғин хавфидан сақлаш вазифаси бинодан фойдаланувчи раҳбар тасдиқлаган буйруққа мувофиқ масъул ходимларга юкланади.

Ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахслар қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

Дахлиз ва йўлаклар тез ёнувчи материаллар билан тўсилиб қолмаслиги;

Омборларда, даҳлизларда, хизмат хоналарида тез алангаланадиган суюқликлар сақланмаслиги;

Сув ва электр таъминоти тизимлари ҳамда хоналар кўринишини ўзгартиришда бино маъмурияти розилиги ва ёнғиндан сақлаш ходимлари билан келишилган ҳолда бажарилиши;

Иситиш, ҳавони алмаштириш, электр ва бошқа техник ускуналарининг созлигини кузатиш ҳамда ёниш ва ёнғин содир этиш хавфига эга бўлган носоз ускуналарни тузатиш учун тезда чора кўришлари;

Ёнғинни ўчириш бирламчи воситаларини мақсадга мувофиқ ишлатишни назорат қилиши ва уларга бориладиган йўллар бўш бўлишини таъминлашлари шарт.

Таъқиқланади

Қутқариш йўлларида, даҳлизларда мебель ва бошқа жиҳозларни сақлаш;

Зинапоядаги, даҳлиздаги ёритгичларни (навбатчилардан ташқари) кечки пайт ёниқ қолдириш, иш сўнгида хоналардаги электр асбобларини электр манбаидан ўчирмаган ҳолда қолдириш;

Кўрсатилмаган жойларда чекиш ва бино ҳудудида олов ёқиш;

Қўшимча ва вақтинча электр симларини, асбобларни ўрнатиш;

Хизмат хоналарида электр иситиш асбобларидан(электр қайнатгич, чойнак ва ҳокозолар) фойдаланиш қатъиян ман этилади.

 

С.САИДАКБАРОВ,

Ё. ОХУНОВ,

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси

мутахассислари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: