Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
03.06.2020

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛАР

маъмурий суд томонидан жавобгарликка тортилди

Чилонзор тумани 6-мавзеда яшовчи Шуҳрат Зокировни муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, хулоса чиқармаган экан. Ҳамма уйда ўтирган бир пайтда у 27 апрель куни соат тунги 02-30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Чилонзор тумани, 6-мавзе, 67-уй олдида карантин қоидасини бузиб, ниқобсиз ҳолда бувисининг уйига келиб, у билан жанжаллашиб, шовқин кўтарган. Воқеа жойига ички ишлар органлари ходимлари етиб келиб, уни ИИБга олиб кетмоқчи бўлишганида, уларнинг қонуний талабларини бажармасдан, ўзини 3-қаватдан ташлаш хавфи билан тахдид қилган. Бу ҳам етмагандек,  ички ишлар органлари ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, майда безорилик содир этган.

Суд мажлисида Шуҳрат Зокировнинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги ички ишлар ходимининг билдиргиси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари, видеоёзув, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлар ва иш материалларида мавжуд бўлган далиллар билан тўлиқ тасдиқланди.

Суд унга жазо тайинлашда ишдаги оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида 669.000 сўм жарима ҳамда 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Суд муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Мира кўчасида  истиқомат қилувчи Саитова Мафтуна Тўлқин қизига нисбатан маъмурий ишни ҳам кўриб чиқди. У шу йил 22 апрель куни Чилонзор тумани, 3-мавзеда жойлашган “Бешёғоч” деҳқон бозорида ниқобсиз, карантин қоидасини бузиб юргани сабабли Миллий гвардия ходими унга ниқобсиз юриш мумкин эмаслигини тушунтирганида, уни жамоат жойида сўкиб майда безорилик содир этган. Воқеа жойига етиб келган ИИББ ходимлари М.Саитованинг шахсини аниқлаш ва ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб боришни тушунтирганида у ходимларнинг қонуний талабини бажаришдан бўйин товлаб, сўкинган.

Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган ички ишлар органлари ходимлари 22 апрель куни иш жойида бўлганларида навбатчилик қисмидан қўнғироқ қилиб чақиришганлиги, бино олдида М.Саитова шовқин кўтариб ходимларни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб турганлигини, ИИБ биносига олиб келинганида ҳам шовқин кўтаришда давом этганлиги, ходимларга қаршилик кўрсатиб, автомашина ўриндиқларини тепиб, автомашина ойналарини синдиришга уринганлиги ҳақида кўрсатма беришди.

Суд Саитова Мафтуна Тўлқин қизи МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топиб, унга 669.000 сўм жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳанграбо 1-берк кўчаси, 6-уйда истиқомат қилувчи Холиқова Зилола Абдуҳамид қизи ҳам карантин қоидаларини бузганлардан бири. У 18 апрель куни жамоат жойи ҳисобланган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида ниқобсиз юрганлиги сабабли ИИО ходимлари келиб, уни туман ИИБ бўлимига олиб кетишмоқчи бўлганида уларга қаршилик кўрсатиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган. Бундан ташқари, у туман ИИО ФМБ ва Миллий гвардия ходимларини ҳақоратлаб, майда безорилик содир этган.

Ҳуқуқбузар Холиқова Зилола Абдуҳамид қизи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолатлар такрорланмаслигини, суддан енгиллик беришини сўради.

Суд Холиқова Зилола Абдуҳамид қизининг мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги ички ишлар ходимининг билдиргиси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари, видеоёзув, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлар ва иш материалларида мавжуд бўлган далиллар билан тўлиқ тасдиқланган, деб ҳисоблади.

Суд унга жазо тайинлашда барча жиҳатларни эътиборга олди ва  669.000 сўм жарима ҳамда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Синовли кунларда кўчага ниқобсиз, мақсадсиз чиқиб, карантин қоидаларини бузганлар оила аъзолари, қўни-қўшнилар, атрофдагилар ҳаётига хавф солишлари мумкинлигини наҳотки англамайдилар. Такрор ва такрор огоҳлантиришга қарамай, тартибни бузганлар қатъий жазоланса-да, айримлар нега карантин талабларига риоя қилмаяпти?  Маданиятли, масъулиятли одам ҳеч қачон бундай йўл тутмайди, албатта.

Бугун ҳамма кўринмас балони остонамиздан йўқотиш учун бирлашиб ҳаракат қилаётган бир пайтда айрим юртдошларимизнинг белгиланган тартиб-қоидаларга беписанд қарашини асло кечириб бўлмайди.

 

Абдуллажон МУҲИДДИНОВ,

Чилонзор туман маъмурий суди раиси,

Равшан ШОДИЕВ,

“Ўзбекистон овози” мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: