20.08.2019

БИЛАСИЗМИ?

Ишга қабул қилишда қуйидаги тоифадаги шахсларга дастлабки синов муддати қўлланилмайди

— ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга;

— корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларга;

— ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчиларга;

— ходим билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган ҳолларда.

 

Таълим кредити қай тартибда берилади?

Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:

— чин етимлар, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

— талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;

б) тўлов-контракт шартномаси (контракт);

г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;

д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

 

Асарлардан нусха олиш, уларни тарқатиш мумкинми?

Қонунчиликка кўра, асарлардан ёки турдош ҳуқуқ объектлари (ижро, фонограмма, кўрсатув ва эшиттиришлар)дан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, такрорлаш, тарқатиш тақиқланади.

Бунинг учун айбдор ҳисобланган шахслар тегишли жавобгарликка тортилади.

 

Мактабларда кимлар бепул дарсликлар билан таъминланади?

Биринчи синф, Меҳрибонлик уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy Axborot» канали.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: