Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
13.08.2019

БИЛАСИЗМИ?

«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ушбу мақом иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

Ушбу мақом Президент ташаббуси билан берилиши мумкин.

Бунда қарор Сенат томонидан қабул қилинади, гувоҳнома эса Сенат раиси томонидан имзоланади ва топширилади.

Агар ушбу ташаббус давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан берилган бўлса, қарор тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Ушбу мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

 

Тунги вақтда соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш жарима солишга сабаб бўлади

— баланд овоз билан қўшиқ айтиш;

— мусиқа чалиш;

— товуш сигналлари бериш;

— хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;

— турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш.

Фуқароларга 74 333 сўм, мансабдор шахсларга эса 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

 

Қуйидаги ҳолатларда автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш мумкин

— ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида;

— табиий офатлар юз берганда;

— ёнғинлар юз берганда;

— автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда;

— таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда.

Бунда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига билдирган, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклайди ёки тақиқлайди.

 

Мактабларда ўқувчиларга  тиббий хизмат кўрсатиш учун тиббиёт муассасалари томонидан тиббиёт ходимлари бириктирилади

— Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.

— Бунда мактаб раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилиши зарур.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: