30.07.2019

Ер участкаларини олиб қўйишда

компенсациянинг қуйидаги турлари
амалга оширилади

— фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш;

— бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;

— ер участкасини ўзлаштириш даврида 2 йилгача муддатга ижарага вақтинча уй-жой бериб, бузилаётган уйлар, иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини тўлиқ тўланган ҳамда етказилган бошқа зарарларни қоплаган ҳолда, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш;

— ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш ёки кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва етказилган зарарларни қоплаш;

— ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш;

— фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бузилиши керак бўлган уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш;

— янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш.

 

Меҳнатга лаёқатсизлик

варақаси беришга ким ҳақли эмас?

Қуйидаги муассасаларнинг шифокорлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ҳақли эмас:

— тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;

— шифохоналарнинг қабул бўлимлари;

— суд-тиббий экспертиза муассасалари;

— пансионат ва санаторий-курортлар, сил касалликлари санаториялари бундан мустасно;

— физиотерапия, даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар.

 

Вояга етмаган шахсларга

юк кўтариш ва ташиш нормаси чегараланган

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек, улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.

 

Иш ҳақи, нафақалар, стипендияларни

асоссиз кечиктириш жарима солишга
сабаб бўлади

Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш 4 054 600 сўмдан 8 109 200 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: