Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
21.05.2019

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ...

Жигарбандини сотмоқчи эди...

Шу йил 15 май куни соат 12.05 ларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 24 ёшли А.Б. исмли аёл, опаси 30 ёшли Л.Б. билан бирга 2019 йил 13 май куни туғилган қизини Сайқал маҳалласида 2 000 000 сўмга сотаётган вақтда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қаҳвахонада ўғрилик

Жорий йил 15 май куни Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи 55 ёшли Г.Б. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 майга ўтар кечаси номаълум шахслар унга тегишли бўлган ва ҳозирда фаолият кўрсатмаётган қаҳвахонасига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, 10 950 000 сўм пули, умумий қиймати 19 миллион сўмлик 5 турдаги заргарлик буюмлари, ошхона идишлари, ҳаво совитгичи, видеокузатув мосламасининг хотираси, кийим-кечаклари, умумий қиймати 4 950 000 сўмлик спиртли ичимлик маҳсулотлари, «Samsung» ва 2 дона «Sony» русумли телевизорини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 22 ёшли К.Э. исмли аёл ва Гулистон маҳалласида яшовчи 40 ёшли Ғ.Ж.лар содир этганликлари аниқланиб, улар ушланган.

Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Талончилар узоққа бора олмади

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2019 йил 17 май куни Учкўприк туманида яшовчи 21 ёшли Ф.М. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 16 май куни «Қўқон савдо комплекси»га «Samsung» мобиль телефонини сотиш учун келганида 2 нафар номаълум шахс мобиль телефонини 320 000 сўмга сотиб олишларини, пулни автомашинадан олиб беришни айтиб, Чортоқ кўчасига етиб келганларида номаълум шахслардан бири юзига қўли билан уриб, мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳар Обировон кўчасида яшовчи 19 ёшли С.Қ. ва М.М.лар содир этганлиги аниқланиб, улар ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Икки киши ҳалок бўлди

2019 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи С.Ж. «Кобальт» русумли автомашинани Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Чаманзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда техник носозлиги сабабли тўхтаб турган «МАЗ-509А» русумли юк автомашинасининг ярим тиркама бортига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада «Кобальт» автомашинаси йўловчилари, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган З.М. исмли аёл ва Термиз туманида яшаган С.Х.лар жароҳатланиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси С.Ж. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган ва машинада бўлган яна 2 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси катта инспектори, лейтенант.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: