Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
14.05.2019

КАСБИГА ДОҒ ТУШИРДИ

Халқимиз устоз-мураббийларни, тарбиячиларни қадим-қадимдан эъзозлаб, уларга ҳурмат-иззат кўрсатиб келади. Афсуски, ўзининг юксак мақомдаги касбига доғ тушираётганлар ҳам учраб туради.

Мунисхон Ризаева пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 219-мактабгача таълим муассасасининг мудираси лавозимида ишларди, обрўси, ойлик маоши етарли эди. Аммо у бунга қаноат қилмади. Кўпроқ пул топиш дарди унга тинчлик бермади. Мунисхон Ризаева мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 2017 йил муассасага М.Усмонбоевни бино ишчиси, К. Ҳосилбековани жисмоний тарбия йўриқчиси, Л.Рихсиевани мусиқа раҳбари, Р. Ҳакимовани рус ва ўзбек тили ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилганлиги ҳақида буйруқ чиқариб, имзо қўйди. Аслида ушбу шахслар мазкур муассасада меҳнат фаолиятини юритмаган. Яъни, ишламаган. Мудира тўлов қоғозларига сохта маълумот киритиб, жами 6.130.642 сўм пул маблағини ўзлаштирган.

 Ўтказилган текширувда қинғир иш фош этилди. Сохта ҳужжат тузган мудирага нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Суд жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига иқрорлиги, муассасага етказилган зарарни қоплагани ва бошқа жиҳатларни эътиборга олди.

Мактабгача таълим муассасаларида бундай қонунбузарликлар бўлиб тургани кишини ташвишга солади.

 

Отабек СОДИҚОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Мирзо Улуғбек туман бўлими катта инспектори.



DB query error.
Please try later.