Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
12.03.2019

ХАЛҚАРО ЮРИДИК ФОРУМ ОЛДИДАН

Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкентда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Адлия вазирлиги томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган «Тashkent Law Spring» халқаро юридик форуми бўлиб ўтади. Унинг асосий мавзуси «Ҳуқуқ — жадал модернизация даврида» деб номланади.

Брифингда форум ташкилий қўмитаси маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларига бўлажак тадбирнинг асосий мақсад ҳамда вазифалари хусусида маълумот берди.

Қайд этилдики, форум доирасида давлат органлари, миллий ва хорижий юридик ҳамда консалтинг ташкилотлари мутахассислари, илмий доиралари вакиллари жадал модернизация даврида ҳуқуқни ривожлантиришнинг сўнгги тенденцияларини муҳокама қилиш, замонавий юридик илм-фани ва амалиётининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш имконига эга бўлади.

Дунёнинг йирик компаниялари вакиллари инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиши мумкин.

«Тashkent Law Spring» форуми дастури доирасида давлат бошқаруви, замонавий юридик фани ва амалиёти, шунингдек «Сифатли давлат бошқаруви», «Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш», «Фаол инвестиция сиёсати» каби йўналишлар бўйича долзарб жиҳатларни атрофлича кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Форум дастуридан, шунингдек, Ўзбекистон сармоя муҳити тақдимоти мавзуига доир маҳорат дарслари ва давра суҳбатлар ўрин олган. Тадбир доирасида «Йилнинг энг яхши адвокати», «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси», «Йилнинг энг яхши корпоратив юридик хизмати» каби номинациялардаги танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: