Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
29.01.2019

«АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА»

Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Адолат — қонун устуворлигида» танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлар, Олий суд судьялари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, Олий суд томонидан «Адолат – қонун устуворлигида» танлови суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, Олий суд раҳбарияти оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни юксак қадрлайди. Чунки журналистлар билан мустаҳкам ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар жараёни мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, судлар фаолиятида очиқ-ошкоралик, қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

— Суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситаларининг ўзаро амалий ҳамкорлиги бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади, — деди Олий суд раиси Козимжон Комилов танлов ғолиб ва совриндорларини қутлар экан. — Негаки, ҳар қандай жамият, аввало фикрлар хилма-хиллигига асосан тараққий этади, ривожланади. Бугун Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан жамиятимиз ана шундай фикрлар хилма-хиллиги асосида юксалмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар газета-журнал, интернет сайтларида чоп этиладиган материаллар холис, ҳар қандай шубҳа-гумондан холи, беғараз ва қонуний асосларда ёзилган бўлиши кераклигини алоҳида қайд этишди. Чунки журналистлар томонидан илгари сурилган нохолис фикр кенг жамоатчилик ўртасида нотўғри тасаввурнинг шаклланишига олиб келиши, охир-оқибат эса одил судлов сифатига таъсир кўрсатиши мумкин. Зеро, суд ҳокимияти ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам жамиятда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

«Адолат — қонун устуворлигида» танлови ғолибларини аниқлаш учун Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов раҳбарлигидаги комиссия фаол иш олиб борди. Унинг таъкидлашича, бу йилги танловда ўтган йилгига нисбатан номинациялар бўйича ҳам, оммавий ахборот воситаларини кенгроқ жалб этиш бўйича ҳам қатор ижобий ўзгаришлар кузатилган. Келгусида танловнинг нуфузи ва кўламини янада ошириш мақсадида қатор режалар ишлаб чиқилган.

Танлов ғолиблари деб Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O’ZBEKISTON 24» телерадиоканали Бош муҳаррири Қаҳрамон Жамолов, «Правда Востока» газетаси мухбири Юлиана Мороз, «Kun.uz» мухбири Баҳодир Аҳмедов, Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси Шаҳзод Бахтиёров, юридик фанлари доктори, профессор Замира Эсонова эътироф этилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: