Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
22.01.2019

КОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади.

Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар ушбу шахслар ўртасида ўтказиладиган танловга мувофиқ алоҳида квоталар асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинади.

Олий таълим муассасалари томонидан талабаларни қабул қилиш квоталарини мустақил равишда белгилаш тартиби жорий этилади.

 

Муаммолар уйма-уй юриб аниқланади

Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи тизим яратилади.

Ҳудудлар маҳаллалар ва хонадонлар кесимида таҳлил қилинади, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Ушбу режалар ижроси Президент Администрацияси томонидан бевосита назорат қилинади.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишиб шакллантирилади.

Фармон билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди.

 

Олий юридик таълим муассасаларида сиртқи бўлимлар очилади

Давлат дастурига мувофиқ 2019 йил 1 апрелга қадар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида сиртқи бўлимларда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш назарда тутилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларнинг тунда ишлашига рухсат берилади

Давлат дастурига мувофиқ 10 февралга қадар ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талаблари, ушбу кўнгилочар объектларни тунги пайтда ишлаш тартиби назарда тутилган махсус ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«huquqiyaxborot» канали.



DB query error.
Please try later.