Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
22.01.2019

БЕҒАРАЗ ЮРИДИК МАСЛАҲАТ

Бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва билимини оширишни ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда. Тошкент давлат юридик университетининг Юридик клиникаси ҳам айнан ушбу мақсад йўлида хизмат қилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига асосан ташкил этилган мазкур клиника фаолиятидан одамлар мамнун бўлмоқда.

Юридик клиника жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиб келмоқда. Унинг фаолияти жамоатчилик қабулхонаси шаклида ташкил этилган бўлиб, бунда талабалар педагог ходим (адвокат) раҳбарлигида ҳуқуқий масалалар юзасидан фуқаролар қабулини амалга оширади ва уларга керакли ҳуқуқий маслаҳатларни беради. Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда умумий ҳуқуқ масалалари бўйича ҳам маслаҳатлар кўрсатиши мумкин.

Ҳозирда Юридик клиника фақатгина Тошкент шаҳар аҳолисига ўз хизматларини кўрсатиш билан чегараланиб қолмасдан, вилоят туманларида ҳам сайёр қабулларни ташкил қилмоқда. Бундай қабуллар талабаларнинг билим ва кўникмаларини амалиётда янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўтган йили Юридик клиникага 13 минг АҚШ долларига тенг замонавий компьютер ускуналари тақдим этилди. Ҳозирда юридик клиникада ўн нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи ҳамда қирқ нафар талаба фаолият олиб бормоқда.

 

Рустам КЕНЖАЕВ,

Юридик клиника раҳбари, доцент.



DB query error.
Please try later.