Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
25.12.2018

ЖИНОЯТЧИЛИККА МУРОСАСИЗЛИК ҲАММАМИЗНИНГ ИШИМИЗ

Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича Тошкент вилоят ва туман судлари раислари ҳамда маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида Ўрта Чирчиқ туманидаги «Йўнғичқали» маҳалласида жойлашган агросаноат касб-ҳунар коллежида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўтган йилнинг 10 ойида туманда 490 та жиноят содир этилган. Жорий йилнинг шу даври мобайнида бу кўрсаткич 301 тага камайган. Бунга қандай эришилди?

Аввало, туманда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка муросасизлик маданиятини шакллантириш ҳамда қонунга итоаткорликни таъминлаш борасида тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят судлари раислари томонидан жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича қатор учрашувлар ўтказилмоқда.

Туман аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўладиган шарт-шароитларни аниқлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.

Давлатимиз раҳбарининг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак», деган талабидан келиб чиқиб, судлар томонидан халқнинг ишончини қозониш, одамларни қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиб, ҳал этиш мақсадида сайёр қа­буллар ўтказилди.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, энг асосийси, фуқароларнинг суд органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилмоқда.

– Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаби ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш жуда муҳим, – дейди Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Дилшод Тожибоев. – Учрашувда туманда содир этилган жиноятларнинг туб илдизлари атрофлича таҳлил этилди. Бу борада махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар мунтазам бериб борилаётгани туфайли бугунги кунда ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар сони бирмунча камайди.

– Учрашув яхши ўт­ди, – дейди «Юқори овул» маҳалласида яшовчи Олимжон Жиян­боев. – Биз жи­ноят­чиликка қанчалик муросасиз кайфиятда бўлсак, кўплаб фалокатларнинг олди олинади, ҳаётимиз шунчалик хотиржам бўлади.

— Бугунги кунда қарз бериб, кейин берган пулини қайтара олмай юрганлар кўп, — дейди ­«Галаботир» маҳалласидан Севара Икромова. — Баъзан қарз берувчи ва қарздор ўртасида ўзаро низо чиққани учун жиноят содир бўлганини ҳам эшитиб қолаяпмиз. Шунинг учун қарз олди-бердисида нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раисига савол бердим. Энди қарз олди-бердисида қонун талабларига тўлиқ амал қиладиган бўлдим.

Учрашув сўнггида фуқаролар томонидан берилган кўп­лаб саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Жонибек ТАНГМАТОВ,

Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: