Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
25.09.2018

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ!..

ЎҒРИ ҚОЧИБ КЕТОЛМАЙДИ

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида шу йил 21 сентябрь куни фуқаро О.Г. Саксонота маҳалласида жойлашган намунали уйлардан бирининг дераза панжарасини бузиб, ўғирлик қилиш мақсадида уйга киради. Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика катта инспектори, майор К.Б. уни сезиб қолиб жиноятчини ушлашга ҳаракат қилади О.Г. қаршилик кўрсатиб, уни уриб жароҳат етказган. Шундай бўлсада О.Г. ушланган.

Майор К.Б.га эса касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЖАНЖАЛИ ФОЖИА БИЛАН ЯКУНЛАНДИ

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2018 йилнинг 22 сентябрь куни «А.Т.Хўқандий» даҳасида вақтинча яшовчи Политехника касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.И. ўзаро жанжал сабаб шу коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Э.М.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Э.М. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

МОШИНА ОЛИБ ҚОЧГАН ШАХС «ЭРКИН» ЙПХ МАСКАНИДА УШЛАНДИ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2018 йил 22 сентябрь куни номаълум шахс фуқаро Ғ.И.нинг уйи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «ВАЗ-2103» русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида автомашина Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида ушланиб, ушбу жиноятни Жиззах вилояти Фориш туманида яшовчи С.У. маст ҳолда содир этганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ТАЛОНЧИЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида шу йил 22 сентябрь куни 2 номаълум шахс фуқаро А.И.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, қўлидан ичида 2 млн. 685 минг сўм пули, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва телефон қувватлантириш мосламаси бўлган барсеткасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада А.И.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчи С.С. ва Ф.Д.лар содир этганликда гумон қилиниб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИДА КЎРСАТИЛМАГАН МОБИЛЬ ТЕЛЕФОНЛАР

Шу йил 7 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси ҳудудидан «Навоий» чегара маскани орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган Р.О. ва Б.А. исм­ли аёлларнинг қўл юкларида божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 224 млн. 731 минг сўм бўлган 3 047 дона мобиль телефонлари борлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

... «ЛАСЕТТИ» ТОПИЛДИ

2018 йилнинг 22 сентябрь куни Гурлан туманида яшовчи Ш.О. С.А.нинг «Ласетти» русумли автомашинаси кўчада эшиклари очиқ, калитлари ўзида қаровсиз ҳолда қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.О. автомашинани Жамбул кўчасида ҳайдаб кетаётганида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ЖИНОЯТ ТЕЗЛИК БИЛАН ФОШ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи С.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 5 сентябрь куни А.П. исмли аёл ва Б.Х. исмли йигит «Маданият» МФЙ ҳудудида уни уриб тан жароҳати етказиб, 200 минг сўм пули ва «Нокия» мобиль телефонини олиб қўйиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Кўрилган чора-тадбир натижасида Б.Х. ва А.П. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ходими.



DB query error.
Please try later.