Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.09.2018

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ!..

«Қорадори-2018» тадбири: фуқародан 6 кг.дан зиёд «марихуана» олинди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 2018 йил 16 сентябрь куни вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган «Қорадори-2018» кенг қамровли тадбири давомида Олмалиқ шаҳрида яшовчи Н.Н. қўлидаги сумкадан 6 кг. 453 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилибдалилийашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилибтергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Йўловчи ва ҳайдовчининг ўзаро жанжали оқибатида...

Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани «Қоракўрпа» МФЙда яшовчи А.А. таниши О.А. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётганида улар ўртасида ўзаро жанжал чиқиб, А.А. ҳайдовчига пичоқ билан жароҳат етказади. Натижада О.А. касалхонага ётқизилиб, А.А. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маҳалладошини уриб, жароҳатлади

2018 йилнинг 17 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи Ғ.Қ. «Навбур» МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши Б.Ч.нинг қорнига темир қозиқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Б.Ч. касалхонага ётқизилган, Ғ.Қ. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Писта ёғи учун берилган 43 500 АҚШ доллари...

Яқинда Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларда, шу йил 12 майдан 12 июнгача бўлган вақт оралиғида фуқаро Б.К. Жўнариқ маҳалласида яшовчи фуқаролар А.И. ва Б.Р.ларга 1 литр писта ёғини 1,08 АҚШ долларидан олиб беришини айтиб, алдов йўли билан улардан жами 43 500 АҚШ долларини олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Кўрилган чоралар натижасида Б.К. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Автомашина олди-соттисидаги фирибгарлик

Шу йил 31 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 17 декабрь куни Олмазор туманида яшовчи Қ.С. Янги Сергели кўчасида жойлашган автомашина бозорида фуқаро С.Д.га тегишли «Нексия» русумли автомашинани Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи Д.Э.га сотишини ва автомашинани бир неча кун ичида расмийлаштириб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 6 050 АҚШ доллари олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида Қ.С. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Пора бермоқчи бўлиб қўлга тушди

16 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходими ўз раҳбарига берган ахборотида Термиз темир йўл алоқа корхонасига тегишли бўлган турли русумли автоуловларга белгиланган меъёрдан ортиқ ёқилғи сарфланганлиги учун автомашиналар йўл ўлчагич мосламаларини фотосуратга тушириб олгани ва ушбу фотосуратларни ўчириб ташлаши эвазига шу корхона механиги Й.Б. унга 150 АҚШ долларини пора сифатида таклиф этаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ахборот юзасидан 16 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро Й.Б. ички ишлар ходимига 150 АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан прокуратура жиноят иши қўзғатган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ходими.



DB query error.
Please try later.