24.06.2017

ХАВФСИЗЛИК ОЙЛИГИ ЯКУНЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 1 июнидан 1 июлига қадар «Ўзбек­­энерго» акциядорлик компанияси томонидан мамлакатимизнинг энергетика тизими корхоналарида хавфсизлик техникаси ойлиги ўтказилмоқда.

Ускуналарнинг ишончли ишлашини таъминлаш, ишчи-ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароити яратиш, жароҳатланишларнинг олдини олиш мақсадларига йўналтирилган ойлик доирасида «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» унитар корхонаси томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Асосий эътибор ишчи-ходимларга хавф­сизлик техникаси қоидаларини кенг тушунтиришга қаратилаётир. Хусусан, электр цехида ойликни намунали ўтказиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ишлаб чиқариш хоналари қайта кўриб чиқилди, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Ходимлар ўртасида ташкил этилаётган кўрик-танлов, қатор учрашув ҳамда семинарлар ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айтиш керакки, инсон ҳаёти, соғ­лиғи ҳар нарсадан устун. Шунинг учун ҳам, айниқса, иш жойларида, корхона ва ташкилотларда техника хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш, бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

 

Акром БОБОЕВ,

«Талимаржон ИЭС» унитар корхонаси электр цехи бошлиғи ўринбосари. 



DB query error.
Please try later.