30.12.2020

2021 ЙИЛ ТИЛАКЛАРИ

– Атрофимга назар ташласам, қайноқ ҳаёт ҳовурини сезаман. Ўттиз йилдан бери юртим обод, юртдошларим фаровон. Ўттиз йил ичида шунга амин бўлдимки, истиқлол -- озодлик инсонни тинимсиз ҳаракатга ундайди. Бир жойда ҳаракатсиз депсиниб туриш, таназзул, қотиб қолиш истиқлолга ёт, озод инсонга ёт.

Халқимиз истиқлол билан бирга мислсиз ўзгаришлар ичига кирди. Ғарбу Шарқ, Шимолу Жанубга унинг йўллари очилди. Бугун халқимиз истиқлол фалсафасининг моҳияти ва мазмунини яхши англаб етмоқда. Унинг онги, фикри, дун­ёси ҳаракат ичида янгиланмоқда.

Истиқлол инсон учун ва инсон истиқлол учун деган қараш кейинги ўттиз йиллик тарихимизнинг ҳар бир дақиқасида ўз исботини топмоқда. Ўттиз йилда истиқлолдан баҳраманд бўлиб, одамлар ўзгарди. Қарашлари, юриш-туришлари ўзгарди. Атрофимдаги барча азиз одамлар, хотин-қизларнинг, айниқса, ёшлар, болакайларнинг чиройли, ораста уст-бошларига қараб, истиқлол одамларни не қадар чиройли қилиб юборди, деб суюнаман. Эркдан туғилган гўзаллик доим яшнаб-яшаришга мойил бўлади.

2021 йил давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланадиган тарихий йил сифатида ҳам биз учун қадрлидир.

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Иброҳим ҒАФУРОВ,

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адабиётшунос олим


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: