25.11.2020

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида юртимиз бўйлаб "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Каттақўрғон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва ота-оналар иштирокида ўтган тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимиз тарихида туб ислоҳотлар ва янгиланиш даври бошлангани, айниқса, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилаётгани ҳаётий мисоллар асосида ҳикоя қилинди.

Тадбирда тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ҳ.Ҳамраев, Каттақўрғон шаҳар Мажидий театри актёри У.Тиллаев, туман ёшлар агентлиги раҳбари, маҳаллий кенгаш депутати С.Бобоев ва маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, ИИБ вакиллари мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, тадбирда мактаб фаолиятини ёритувчи кўргазмалар ташкил этилди, Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради.

 

Ўз мухбиримиз.

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: