04.11.2020

АЪЗАМНИНГ ЎКТАМ ВА ЎЛМАС СЎЗИ

Қалб ва тафаккурнинг ҳамоҳанг зарбида яратилган асарларда жамият ва даврнинг уйғунлиги, одам ва оламнинг чин туғёнлари акс этади. ХХ аср ўзбек адабиётининг забардаст адибларидан бири, таниқли шоир ва таржимон Аъзам Ўктам муқаддас она тилимизнинг билимдони ва жонкуяри эди. Шоирнинг 60 йиллигига бағишлаб Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Москва давлат Лингвистика университети билан ҳамкорликда ўтказилганАъзам Ўктам ижоди бадииятимавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий анжуман доирасида адабиётшунослик, тилшунослик, тил таълими, педагогикага оид долзарб муаммолар тадқиқ этилди.

Анжуманни Андижон давлат университети ректори, профессор Акром Юлдашев очди. Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, сенатор Рустам Холмуродов, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Энахон Сиддиқоваларнинг конференцияга йўллаган табриклари ўқиб эшиттирилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин МаҳмудовнингАъзамнинг ўктам ва ўлмас сўзи”, Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори, доцент Шуҳрат ТохтасимовнингАъзам Ўктам шеъриятида санъат терминлари”, Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори Ҳотам УмуровнингАъзам Ўктам ижодининг руҳий-фалсафий бадиияти”, Москва давлат Лингвистика университети доценти, педагогика фанлари номзоди Беғам ҚораеванингАъзам Ўктам шеъриятида тилнинг бадиий-тасвирий воситалари”, Туркиянинг Нейде университети профессори Мустафо ҚўрқмаснингЎзбек-турк шеърининг ҳур саси Аъзам Ўктам”, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети ўқитувчиси Шаҳло Норалиева ва Чимкент шаҳридаги 53-мактаб ўқитувчиси Салимжон ҒаниевнингАъзам ЎктамнингАлишер Навоийшеъри ҳақида”, Ўзбекистон миллий университети профессори, филология фанлари доктори Раъно СайфуллаеванингАъзам Ўктам шеъриятида барқарор бирикмалар”, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, филология фанлари доктори Қурдош ҚаҳрамоновнингАъзам Ўктам бадиияти”, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари, таниқли шоир ва жамоат арбоби Зиёвуддин МансурнингАъзам Ўктам ижодида ирфоний тафаккур”, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессорлари, филология фанлари докторлари Баҳодир КаримнингАъзам шоирнинг ўктам овози”, Узоқ ЖўрақуловнингАъзам Ўктам шеъриятининг уч асоси”, филология фанлари номзоди, доцент Абдулла УлуғовнингДардкаш шоир”, Андижон давлат университети профессори, филология фанлари доктори Дилмурод ҚуроновнингАъзам Ўктам шеърияти ҳақида айрим қайдлар”, Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори Сиддиқжон МўминовнингШоирнинг дили ва тили ҳақида”, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси, филология фанлари доктори Маъруфжон ЙўлдошевнингЁруғликка бошловчи шеъриятмавзусидаги маърузалари ва бошқа олимларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғилганлар қизиқиш билан тинглашди.

Аъзам Ўктам нафақат шоир, балки таржимон, муҳаррир, ёшларнинг жонкуяр устози, ислом маданияти, маърифати тарғиботчиси сифатида ҳам улкан эътироф ва эъзозга лойиқдир, – дейди Андижон давлат университети доценти Зилолахон Эшонова. – Анжуманга 100 дан ортиқ мақолалар келди. Айниқса, Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон олимлари ва тадқиқотчиларининг иштироки ўзбек тили ва адабиётининг нуфузи жаҳон миқёсида юксалиб бораётганлигидан дарак беради.

Энг муҳими, анжуман доирасида таниқли шоир ва моҳир таржимон Аъзам Ўктам ижодининг янги қирралари кашф қилинди. Унинг шеърияти нафақат адабиётшунослик, тилшунослик, педагогика, психология, методика, тарих ва фалсафа фанлари, балки санъатшунослик, манбашунослик нуқтаи назаридан ҳам таҳлил қилинди.

Фарғоналик машҳур ҳофиз Содиқжон Сулаймонов Аъзам ЎктамнингИқроршеърига куй басталаб, жонли ижро этди. Ўзбекистон давлат хореография академияси санъатшунослик йўналиши 3-босқич талабалари Гулмира Қурбонова, Бобур Муллажонов, Рузахон Мирзакаримова ҳамда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари шоир шеърларидан намуналар ўқишди. Халқаро конференция қизғин баҳс-мунозаралар руҳида ўтди.

 

Сабина ҲОЖИЕВА,

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ўқувчиси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: