Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
23.12.2019

САЙЛОВ ОЧИҚ ВА ОШКОРА ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида овоз бериш учун Қорақалпоғистон Республикасидан 995036 сайловчи рўйхатга олинган. Шундан ногиронлиги бўлган сайловчилар сони 17511 кишини ташкил этса, 58074 киши биринчи марта овоз бермоқда.

– Мен Нукус туманидаги 371-сонли сайлов участкасига келиб биринчи марта овоз бермоқдаман, — дейди биз билан суҳбатда Ойжамол Қалыбаева. — Шу йили 18 ёшга тўлдим ва ўзим танлаган, сайлашга лойиқ, деб топган номзодларимга овоз бердим. Биламан, менинг овозим келажак учун аҳамиятга эга. Сайлов жараёнига бефарқ бўлмаган мен сингари тенгдошларим ҳам эрта тонгданоқ сайлов участкаларига келиб овоз бердилар. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 8 та, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов ўтказувчи 65 та, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 425 та округ сайлов комиссиялари бор. Шунингдек, 622 та сайлов участкаси мавжуд.

Сайловларда очиқлик ва ошкоралик принципларининг тўлақонли амалда бўлишида кўзатувчиларнинг ҳам ўрни биқиёсдир.

– Биз эрталаб соат 8:00да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари гимнлари ижро этилгандан сўнг ўз вазифамизга киришдик, — дейди Нукус шаҳридаги 8-сонли сайлов участкасидан кўзатувчи Злиха Усенова.  –Участкаларда сайлов жараёнларида овоз бериш учун барча шароитлар мужассам қилинган, Шунингдек, халқаро ва сиёсий партияларнинг кўзатувчилари учун барча шароитлар мавжуд. Сайлов жараёнларида халқимизнинг кайфияти аъло даражада эканлигини ҳис этдик.

Ўтган сайловлардан фарқи, айрим участкаларни тўғридан-тўғри онлайн тарзда кўзатиш имкони бўлди. Жумладан, Нукус шаҳридаги 14-16-сайлов участкалари, Мўйноқ туманидаги 360 ва Хўжайли туманидаги 516-сайлов участкаларида сайлов жараёнлари тўғридан-тўғри трансляция қилиб турилди.

– Хўжайли туманида 35 та сайлов участкаси мавжуд бўлиб, 61176 сайловчи рўйхатга олинган. Участкаларда барча шароитлар яратилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган, – дейди Хўжайли тумани ҳокими Женгис Ермашев. — Халқимизнинг кайфияти юқори даражада. Бу йилги сайлов «Янги  Ўзбекистон: — Янги сайловлар» шиори остида ташкилотчилик асосида ўтди. Шунингдек, туманимиздаги 516-сайлов участкасида сайлов жараёнлари тўғридан-тўғри трансляция қилиниб борилди.

Қонликўл туманидаги 281-сайлов участкасига биометрик идентификация қилиш қурилмаси ўрнатилди. Мазкур қурилмалар ёрдамида номзодларга овоз беришда сайловчилар иштирокининг холислигига, жараёнларнинг шаффоф ва адолатли ўтишига эришиш мақсад қилинган.

Қорақалпоғистон Республикаси сайлов округининг журналистларга берган маълумотига кўра, соат 13:00 гача 396137 киши, яъни сайловчиларнинг 39,8 фоизи овоз беришди. Соат 15:00 да берган маълумот бўйича 586243 киши,  сайловчиларнинг умумий 58,9 фоизи сайлов участкаларидан руйхатдан ўтган. Демак,  қонунчиликда белгиланган тартибга кўра сайлов ўтган, деб ҳисобланади. 

Овоз бериш жараёнлари кечки соат 20:00 гача давом этди.

 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: