Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
30.07.2019

Ҳикматлар бўстони

Эмишки,  олов санами Прометей лойдан одам ясаётганда сув ўрнига кўзёшлардан фойдаланган. Шу боис инсонга куч билан таъсир ўтказишга уриниш бефойда экан. Инсонни бўйсундириш учун имкони борича уни яхши сўзлар билан тинчлантириб, кўнглини юмшатмоқ ва ишонтирмоқ даркор. Ана шунда ҳар қандай кишида раҳм-шафқат ва  меҳрибонлик туйғулари уйғониши шубҳасиздир.

***

Бир ҳукмдор Эзопдан сўради:

“Не сабабдан донишмандлар бойларнинг ҳузурига келадилар-у, бойлар донишмандларнинг ҳузурига боришмайди? Эзоп шундай жавоб берди: “Бунинг боиси шундаки, донишмандлар ўзларига нима кераклигини яхши биладилар. Давлатмандлар эса билишмайди. Агар билишганда мол-дунё ғамида яшамасдан, донишмандлик пайида бўлардилар”.

Эзоп (тахминан милоддан аввалги 640 – 560 йиллар)

***

Нафратга яхшилик билан жавоб қайтармоқ керак.

***

Ғанимни тўғри баҳолай билмасликдан кўра оғирроқ кулфат йўқ.

***

Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр.

Лао Цзи (Милоддан аввалги 579 - 499 йиллар) 

***

 Ҳукумат раҳбарида қуйидаги 12 та туғма сифатлар жам бўлмоғи жоиз: хушбичимлик, фаҳм-фаросатлилик, ўткир хотира, идроклилик, сўзга чечанлик, илмга чанқоқлик, ҳар бир ишда меъёрни сақлай билиш, ҳалолликка муҳаббат ва ёлғонга нафрат, олижаноблик, бойликка нафрат, адолатпарварлик, қатъийлик.

Фаробий (Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Тархон ибн Ўзлуғ ал Фаробий ат - Туркий)

(870-950)

***

Донишмандлик ибтидоси: фикрлашни ўрганиш, вайсақиликка барҳам бериш.

***

Ўтган кун ҳақидаги: “Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдим-у, нималарга улгуролмадим?” – деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларинг уйқуга кетмасин.

***

Одамлар! Энг аввало эзгу ахлоққа эга бўлишга ҳаракат қилинг, зеро ахлоқ қонуннинг асосидир.

***

Билимлилик  ва донишмандликни айни бир нарса деб ҳисобламанг.

***

Жонзотларни ўлдиришдан сақланинг, чунки одам ўлдириш жониворларни ўлдиришдан бошланган.

 Пифагор (Милоддан аввалги 576 – 469 йиллар)

***

Ягона ва энг мудҳиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.

***

Конфуций Цзи-Чун исмли шогирдининг “Давлатни қандай бошқармоқ даркор?” деган саволига қисқагина жавоб берганди: “Давлатни тўғри бошқармоқ учун ҳукмдор – ҳукмдорлигича, амалдор – амалдорлигича, ота – оталигича, ўғил – ўғиллигича қолмоғи лозимдир”.

 Конфуций (Милоддан аввалги 551-479 йиллар) 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: