Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
09.07.2019

«ОЛИМПИЯ КУНИ» МАМЛАКАТИМИЗДА ХАЛҚ САЙЛИ СИФАТИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Халқаро «Олимпия куни» муносабати билан Ўзбекистонда ҳам спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

1894 йил 23 июнь куни франциялик спорт фидойиси, барон Пьер де Кубертен томонидан Халқаро олимпия қўмитасига асос солинган. 1942 йилнинг январь ойида ўтказилган ХОҚнинг 42-сессиясида «Олимпия куни»ни нишонлашга қарор қилинди ва ўша йили Австралия, Бельгия, Канада, Буюк Британия, Греция, Португалия, Швейцария, Уругвай ҳамда Венесуэла каби давлатларда бу сана кенг нишонланди.

Ўзбекистон 1994 йилда ХОҚнинг тўлақонли аъзосига айлангач, юртимизда ҳам «Олимпия куни» кенг нишонланиб келинмоқда.

Бу йилги «Олимпия куни» спорт тадбирлари мамлакатимизда халқ сайли сифатида ташкил этилди.

Бухоро шаҳридан бошланган спорт сайли Хива, Самарқанд, Қарши, Наманган, Андижон шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди, кеча ва бугун Тошкентда давом этмоқда.

«Олимпия куни» спорт тадбирлари мазмун-моҳияти ҳақида маълумот бериш учун пойтахтимиздаги кўп тармоқли «Ҳумо Арена» муз саройида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчонов мамлакатимизда спортга қаратилаётган юксак эътибор, эришилаётган ютуқлар, «Олимпия куни»нинг халқ сайли сифатида ташкил этилгани замиридаги асл мақсад ҳақида гапирди.

— Бу йил «Олимпия куни» тадбирлари мамлакатимизда ўзгача нишонланмоқда. Авваллари шу сана муносабати билан маданият ва истироҳат боғларида оммавий югуриш тадбирлари ўтказиларди. Кейинчалик оммавий спорт тадбирлари ташкил этиладиган бўлди. Жорий йилдан эса бу тадбирнинг кўлами кенгайди. Энди у бутун мамлакатни қамраб олди. Албатта, мақсадимиз аниқ — халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, спортда маррани баланд олиб, Ватанимиз довруғини дунёга таратиш. Хабарингиз бор, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз 13 медални қўлга киритди. 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларида эса бундан-да кўп медаль олишни кўзлаганмиз. «Олимпия куни» спорт тадбирлари халқ сайли сифатида ташкил этилгани ана шу йўлда бизга куч-ғайрат, илҳом бағишлайди, — деди жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Қосимов.



Матбуот анжуманида бу йилги «Олимпия куни» спорт тадбирлари мамлакатимизнинг қарийб 300 минг аҳолисини қамраб олгани, энг муҳими, улар шу баҳона спортга ошно тутиниб, саломатлигини мустаҳкамлагани алоҳида таъкидланди.

 

Отабек ЭШМАМАТОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: