Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
04.06.2019

ТЕННИСЧИЛАРИМИЗ УЧУН СИНОВ

Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» теннис мажмуасида Халқаро теннис федерацияси тақвимидан жой олган «Фьючерс» туркумига кирувчи мусобақа бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган, соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур турнирда дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган юзга яқин теннисчи бош соврин учун курашади.

Мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова билан биргаликда Нигина Абдураимова, Ясмина Каримжонова, Севил Йўлдошева, Арина Фольц, Валентина Шлейн, Шаҳноза Ҳотамова каби вакилларимиз яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этади.

* * *

Бир қатор халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этаётган ҳамюртимиз Сергей Фомин Париж шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтадиган Франция очиқ чемпионатида иштирок этади. У «Катта дубулға»туркумига кирувчи «Ролан Гаррос»мусобақасининг асосий тўр баҳслари дастлабки босқичида япониялик Шинтаро Мочияукига қарши кортга чиқади. Шунингдек, Сергей чемпионатнинг жуфтлик баҳсларида бельгиялик шериги Гаузер Онклин билан бирга россиялик Алибек Качмазов ва беларуслик Александер Жгировскийни синовдан ўтказади.

 

Ж.ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: