Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
23.04.2019

ГИМНАСТИКАЧИЛАРИМИЗ ЖАҲОН КУБОГИДА СОВРИНДОР БЎЛДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги якунланди.

Ўзбекистон, Арманистон, Австралия, АҚШ, Беларусь, Болгария, Чехия, Миср, Малайзия, Молдова, Мексика, Италия, Исроил, Латвия, Норвегия, Россия, Словения, Таиланд, Украина, Эстония, Япония, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатлардан 73 нафар кучли гимнастикачи яккалик ва гуруҳ баҳсларида ўзаро рақобатлашди.

Гуруҳ баҳсларининг алоҳида 3 халқа ва 2 жуфт булавада машқ бажаришда Россия терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 5 та коптокда машқ бажаришда украиналик гимнастикачилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Гуруҳлар ўртасидаги кўпкураш баҳсларида Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоевадан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси бешта коптокда ва 3 халқа ҳамда 2 жуфт булавада машқ бажаришда кумуш медални қўлга киритди. Мазкур йўналишда Россия терма жамоаси олтин, Украина термаси эса бронза медалга сазовор бўлди.

Яккаликлар ўртасидаги алоҳида предметларда машқ бажаришда россиялик Александра Солдатова ҳамда Анастасия Гузенковага тенг келадигани топилмади. Александра копток, халқа ва булавада машқ бажариш бўйича ўтказилган мусобақаларда барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Анастасия тасмада тенгсиз эканини яна бир бор барчага исботлади.

Кўпкураш баҳсларида ҳам А.Солдатова ўзининг навбатдаги олтин медалини қўлга киритди.

– Ўзбекистонда ўтган нуфузли мусобақада тўртта олтин медални қўлга киритганимдан хурсандман, – дейди Александра Солдатова. – Мамлакатингизда бадиий гимнастика билан шуғулланиш учун яратилган шароит ва имкониятларга ҳавас қилса арзийди. Бу мусобақа ҳар бир иштирокчи ҳаётида ёрқин ва ўчмас саҳифа бўлиб қолишига ишончимиз комил.

 

Ж.ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.