Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
08.04.2019

ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Халқаро фестивалда юртимиз ва хорижлик фольклоршунос олимлар, бахшилар, жиров ва оқинлар, санъаткорлар, ушбу санъат ихлосмандлари билан бирга, жаҳоннинг кўплаб давлатларидан меҳмонлар иштирок этаётир. Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ва Сурхондарё вилояти туманларидан келаётган мухлислар ҳам фестиваль доирасида ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Этнографик шаҳарчалар билан танишмоқда.

Миллий қадриятларимиз ва ноёб санъатимиз кенг намойиш этилаётган фестиваль нафақат хорижлик, балки маҳаллий иштирокчиларда ҳам олам-олам таассурот қолдирмоқда.

— Достончилик миллий ўзлигимизнинг бир бўлаги, нафис ва ноёб санъатимизнинг ўқ томиридир, — дейди Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги «Янги турмуш» фермер хўжалиги раҳбари А.Мажидов. — Болалигимизда биз кундузи ўқиб, ишлаб, тунлари достон тинглаганимизни яхши эслайман. Негадир кейинги йилларда ёшларимизнинг бахшичилик санъатига қизиқиши сусайиб бораётган эди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан айнан Алпомишлар юртида бу анъанани қайта тиклашга киришилгани навқирон авлодни яна гўзал санъат билан ошно этади. Халқаро фестиваль сабаб қанча ноёб достонларимиз чоп этилди. Нуфузли тадбирда дунё бахшилари ўзаро баҳслашаётгани ёшларнинг бу йўналишга эътиборини кучайтиради. Достонларимизни куйлаб келаётган бахшиларимиз билан яна бир бор фахрландим.

Халқаро фестиваль доирасида миллий ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий санъат кўргазмалари, янги чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилаётир. Вилоят ҳудудидаги муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар ва бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилмоқда.

— Бу юртга биринчи марта келишим, — дейди жанубий кореялик профессор Парк Сёнг Йонг. — Узоқ ўтмишдан гувоҳлик бериб турган салобатли тарихий обидалар, гўзал ва хушманзара табиат, бетакрор санъат менда катта таассурот қолдирмоқда. Фаёзтепа ва Ҳаким ат-Термизийни зиёрат қилдим. Воҳада милоддан аввалги биринчи асрларга доир буддизм ёдгорликларини кўриб, ҳайратим янада ошди. Ўзим номоддий маданий ёдгорликлар билан шуғулланаман. Бироқ бу ерда кўрганларим, ишонасизми, мен учун фантастика бўлиб туюлмоқда. Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилишига бағишланган тантанали маросимда шундай буюк санъатни асрлар давомида кўз қорачиғидек асраб келаётган халқнинг фидойилигига тан бердим.

Бахшичилик санъатининг Буюк ипак йўли кесишган нуқтасида кенг қулоч ёзгани ва бу дурдоналарни тарғиб қилиш айнан шу юртда амалга оширилаётганида чуқур маъно бор. Бунинг дунёга таъсири жуда кучли бўлади. Бу фестивални анъанавий ўтказиб туриш ёш авлоднинг миллий ўзлигини теран англашида муҳим ўрин тутади.

Фестиваль доирасида Халқаро бахшилар кўрик-танлови, хорижий ва маҳаллий санъаткорлар иштирокидаги қизиқарли концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: