Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
26.03.2019

I ХАЛҚАРО ТОШКЕНТ ЯРИМ МАРАФОНИ

Унда 28 давлатдан 1650 нафар атлет қатнашди.

Пойтахтимиз Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган I халқаро Тошкент ярим марафонига мезбонлик қилди.

Тадбирнинг очилишига бағишланган тантанали маросимда ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, спорт юлдузлари, машҳур маданият ва санъат арбоблари, дипломатлар ва халқаро ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Ёшлар иттифоқи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкил этган марафонда 28 давлатдан келган 1650 нафардан ортиқ профессионал ва ҳаваскор атлет 5 ва 21 километр масофаларга югурди.

Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялаш, спортни ривожлантириш, бу жараёнда олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир истеъдодли спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари, нуфузли халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантиришга оид қарорлари соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.

I халқаро Тошкент ярим марафони иштирокчилари Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Мустақиллик шоҳкўчалари бўйлаб метронинг Буюк ипак йўли бекатигача, кейин Мирзо Улуғбек, Тараққиёт кўчалари орқали Амир Темур майдони, Ўзбекистон кўчаси, Мустақиллик майдони, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб югуриб ўтди.

21 километр масофали баҳсда эркаклар ўртасида хитойлик Ли Янг барча рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин финиш чизиғига қирғизистонлик Аделет Киштабеков ва ҳамюртимиз Андрей Петров етиб келди.

Хотин-қизлар орасида бу йўналишда қирғизистонлик Дарья Маслова ғолиб бўлди. Икки нафар атлетимиз – Ситора Ҳамидова ва Екатерина Тункускова шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғонасидан жой олди.

– Ўзбекистон халқининг самимияти ва меҳмондўстлиги ҳавасимизни келтирди, – дейди мусобақа ғолиби Ли Янг. – Бугунги марафон юксак савияда ташкил этилгани мамлакатингизда спорт ривожига улкан эътибор қаратилаётганидан далолатдир. Албатта, ғолиб бўлганимдан жуда хурсандман. Насиб қилса, мамлакатингизда ўтказиладиган кейинги марафонларда ҳам иштирок этаман.

5 километр масофага ўтказилган пойгада Отабек Тошқувватов, Ҳумоюн Маҳкамов ва Хуршид Аҳмадалиевга тенг келадиган топилмади. Ушбу масофада қизлар ўртасида ўтган баҳсда Азизахон Мирзаакбарова, Шоҳсанам Хуррамова ва Маржона Баратова кучли учликни эгаллади.

Марафон доирасида халқ сайиллари ўтказилди.

 

Ж.ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: