Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
19.03.2019

ЖОМБОЙДА ХАЛҚАРО КЎПКАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Жомбой туманида халқаро кўпкари мусобақаси ўтказилди. Ўн мингдан ортиқ томошабин йиғилган майдонда республикамизнинг барча вилоятлари, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистондан келган 500 нафардан ортиқ чавандоз улоқ тортишди.

Бош совринга вилоят ҳокими томонидан ажратилган “Chevrolet Lasetti” автомобили қўйилди. Шунингдек, ҳомийлар томонидан 14 бош туя, 24 бош той, 25 бош тана, 15 телевизор, 13 музлатгич, 14 кир ювиш машинаси, 47 гилам, 8 спорт буюми, 10 бош улоқ, 75 миллион сўм маблағ ҳам соврин учун тикилди.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида жамоавий ўйин ҳам ўтказилди. Унда ўзбекистонлик чавандозлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бош соврин учун ташланган улоқ ғаллаороллик чавандоз Ориф Шодиёровга насиб этди. У пайариқлик Элдор Бойматовнинг «Пантера» лақабли отида маррани забт этди. Ғолибга автомашина калитини Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимов топширди..

 

Абдурасул САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: