13.11.2018

«САТЕЛЛИТ» ТУРНИРИ ҒОЛИБЛАРИ

Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида қиличбозликнинг шпага тури бўйича Сателлит турнири бўлиб ўтди. Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилган бу турнирда Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Покистон вакиллари иштирок этди.

— Ушбу мусобақа юртимизда ўтказилаётган иккинчи нуфузли халқаро турнир ҳисобланади, — дейди «В» категорияли халқаро тоифадаги ҳакам Ортиқ Бўриев. — Биринчи марта 2015 йилда Тошкентда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилган эди. Бундан кейин халқаро мусобақаларни юртимизда кўпроқ ўтказмоқчимиз. Буни хорижлик мутахассислар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Мусобақа давомида улар билан суҳбатлашганимда, бошқа давлатларга қараганда бу ерда меҳмонларни кутиб олиш ва турнирнинг очилиш маросими юқори савияда бўлганини айтишди.

— «Сателлит» мусобақаларига тайёргарликни 6 ой давомида Россия, Япония ҳамда Германия давлатларида олиб бордик, — дейди — қиличбозлик бўйича терма жамоа мураббийи Бахтиёр Ғаниев. — Ушбу давлатлар мураббийлари билан бирга тажриба алмашдик. Бу турнирда сараланган энг кучли 13 нафар спортчимиз иштирок этди. Уларнинг барчаси турнирнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Биз ҳозир-да шогирдларимизнинг иштирокидан қониқяпмиз.

— Мусобақа спортчиларимизга хорижга чиқмасдан туриб, халқаро рейтинг очокларини йиғиш имконини берди, шу жиҳати бизга қулай бўлди, — дейди турнирда биринчи ўринни қўлга киритган Файзулло Алимов. — Рақиб жамоаларимиз таркибида тажрибали ва профессионал спортчилар бор. Улар билан куч синашиб тажрибамизни оширдик.

Сателлит турнирида ҳамюртларимиздан Файзулло Алимов ғолиб бўлди. Роман ­Александров иккинчи, Нодирбек Мўминов ва индонезиялик Виллиансяҳ Ангги учинчи ўринни эгаллади.



DB query error.
Please try later.