18.07.2017

ОСИЁ РЕКОРДИ ЯНГИЛАНДИ

Лондон шаҳрида пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 23 июлга қадар давом этадиган мусобақада 1300 га яқин спортчи 213 медаллар жамланмаси учун курашмоқда.

Узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Дониёр Солиев 7.18 метр натижа қайд этиб, Осиё рекордини янгилади ва олтин медални қўлга киритди. Швециялик Жонсон
Тобиас 6.99 метр натижа билан иккинчи, Белорусь вакили Сергей Бурдуков 6.77 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз аъзоси Хуснуддин Нор­беков мусобақанинг иккинчи кунида диск улоқтириш баҳсларида 54.73 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.



DB query error.
Please try later.