18.07.2017

ЁШЛАРИМИЗ ОСИЁДА ТЎРТИНЧИ

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қитъамизнинг 17 давлатидан ёш дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақа якунларига кўра, терма жамо­а­миз аъзолари 10 медаль билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.

Чемпионатда 66 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Артём Штурбабин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони бўлди. Терма жамоамизга иккинчи олтин медални 73 килограмм вазнда татамига чиққан Мусо Собиров тақдим этди. У финалда мўғилистонлик Батболд Булганни муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Шунингдек, ҳамюртларимиз Шермуҳаммад Жандреев, Манушер Ширинов, Беҳруз Омондавлатов, Гулнур Муратбаева ва Санобар Султонова кумуш медални қўлга киритди. Алишер Юсупов, Камрон Нуруллаев ва Кимё Мамарасулова бронза медали билан тақдирланди.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Шаҳбоз САИДОВ тайёрлади.



DB query error.
Please try later.