11.07.2017

ТАЭКВОНДО: НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАЛАР

Жанубий Кореяда таэквондонинг WTF йўналиши бўйича «Chuncheon Korea open — 2017» хал­қ­аро турнири бўлиб Ўтди. Катталар, кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Ўтказилган мазкур чемпионатда спортчиларимиз 7 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза медалини қўлга киритишди.

Мусобақанинг катталар ўртасидаги беллашувларида Нигора Турсунқулова, Диёр Собиров ва Умида Абдуллаева олтин, Никита Рафалович ҳамда Темур Собиров бронза медали билан тақдирланишди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Бобурхон Каримов олтин, Интизор Абдулалимова кумуш, Мадинабону Маннопова, Жавоҳир Тошпўлатов ва Дониёр Йўлдошев бронза медалига сазовор бўлди.

Кадетлар беллашувларида Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмон­бердиев ҳамда Зафар Каримов Ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса, Севинч Мусирова кумуш, Умида Ҳасанова, Мумтозбегим Халилова, Санжарбек Қобилжонов, Зарнигор Ҳусниддинова бронза медали совриндори бўлди.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Шаҳбоз САИДОВ тайёрлади.



DB query error.
Please try later.