15.06.2017

ТАЭКВОНДОЧИЛАРИМИЗНИНГ МЕДАЛЛАР ШОДАСИ

Мамлакатимиз таэквондочилари Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли қатнашиб, 7 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди.

Таэквондо (ITF) бўйича ўтказилган халқаро турнирнинг турли йўналишларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Владимир Ли икки маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Евгений Ким ва Севги Мансурова биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди. Шунингдек, яккама-якка беллашувларда Вадим Мун, Андрей Ким, Слава Пак ўз вазн ва ёш тоифаларида биринчи ўринни эгаллади.

Александр Четвериков ҳамда Евгений Ким кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Владислав Мамаев, Сергей Нам, Лун Дай каби спортчиларимиз бронза медалига сазовор бўлди.

14 медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

 

Ж.ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.