13.06.2017

1 КУМУШ ВА 3 БРОНЗА МЕДАЛЬ

Қозоғистонда бокс бўйича мамлакат «Президенти кубоги» учун V халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия, Филиппин, Украина, Қир­ғизистон, Тожикистон, Мўғулистон ҳамда Эрон давлатидан кучли боксчилар ғолиблик учун курашди.

Турнир якунига кўра, боксчиларимиз 1 кумуш ва 3 бронза медалига сазовор бўлишди. Хусусан, мусобақада 69 килограмм вазнда иштирок этган Бобо-Усмон Ботуров кумуш медални қўлга киритган бўлса, Аброр Қодиров, Сулаймон Латипов ҳамда Рустамжон Исмоилов ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирланди.



DB query error.
Please try later.