08.06.2017

ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН 4 ОЛТИН, 4 КУМУШ

Италия пойтахти Рим шаҳрида сузиш бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз 4 олтин, 4 кумуш медалга сазовор бўлишди.

Терма жамоамиз етакчиларидан бири Хуршиджон Турсунов 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада 00:49.54 сония натижа билан олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз ғалабали юришини давом эттириб, 200 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида маррага 1:50.55 сонияда етиб келиб, яна бир олтин медалнинг эгасига айланди. Шунингдек, Хуршиджон Турсунов ҳар икки йўналишда ҳам халқаро турнирнинг рекордини янгилади.

Ўзбекистонлик спортчи Артём Козлюк 200 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида 2:01.07 сония натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритиш билан бирга, халқаро турнирнинг рекордини ҳам янгилади. Шунингдек, у 50 ва 100 метр масофага баттер­фляй усулида сузишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади.

Юртдошларимиздан яна бири Алексей Тарасенко эркин усулда сузиш бўйича 50, 100 ва 200 метр масофаларга ўтказилган баҳсларда уч бор кумуш медалга сазовор бўлди.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Шаҳбоз САИДОВ тайёрлади. 



DB query error.
Please try later.