06.06.2017

МУҲИМ УЧРАШУВ ОЛДИДАН

Бугун ЖЧ–2018 саралаш баҳсларидан аввал дунёнинг кўплаб давлатларида халқаро ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Таиланд терма жамоасини қабул қилади.

Мазкур ўртоқлик учрашуви футболчиларимиз учун 12 июнь куни Эронга қарши ўтказиладиган ЖЧ–2018 саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Милован Раевац 22 нафар футболчи билан кеча Тошкентга етиб келди.

Эрон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан аввал Черногория билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Черногория пойтахти Подгорица шаҳрида кечган ўйин 1:2 ҳисобида якунланди. Черногория терма жамоаси дарвозасига тўпларни Сардор Азмун киритди.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари миллий терма жамоамизнинг Эрон билан бўладиган учрашувини сабрсизлик билан кутмоқда. Бу учрашув ўта муҳим аҳамиятга эга. Футболчиларимиз мухлислар ишончини оқлашади, деб ўйлаймиз ва уларга омад тилаймиз.

 

Шаҳбоз САИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири. 



DB query error.
Please try later.